UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  3 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида Янгиликлар

Қисқа вақтда кескин ўзгараётган Турин клуби ҳақида

"Торино"нинг А Серия 31-тури доирасида "Рома" устидан қозонган ғалабаси тасодиф эмас.

Италия футболи мухлислари яхши билишади: Марко Жампаоло қўл остидаги "Торино"нинг қандай муаммоси борлиги ҳеч кимга сир эмас. Буқалар ўйин давомида устунликни сақлаб қололмай қийналардилар. Жамоа ҳисобда олдинда бораётган 5 учрашувида мағлубиятга учраган ва яна 4 бор —  дуранг қайд этган.

Шу йилниг январь ойида жамоага Давиде Никола келди ва барчаси тубдан ўзгариб кетди. Биринчи ўйиндаёқ "Беневенто"га қарши беллашувда 0:2 ҳисобида ортда қолаётган "Торо" якунда мағлуб бўлмади – 2:2. Икки ҳафта ўтиб, "Аталанта"га 0:3 ютқазаётган бир вазиятда – 3:3 қайд этилди. "Сассуоло" билан 0:2 финал ҳуштаги чалинганида 3:2 ҳолига келтирилди. Никола билан "Торино" тўрт бор ҳисобда ортда қолаётиб, бир очкога эга чиқди ва яна икки марта иродали ғалабани тантана қилди. Тунда "Рома"га қарши ўйин бўлиб ўтди ва танаффусга римликлар 1:0 ҳисобида олдинда чиқиб кетишди, якуний ҳисоб — 3:1.

Хўш, Давиде Никола нимани ўзгартирди? 


"Рома" билан ўйин олдидан у барчаси оптимизмда эканлигини айтди. "Дунё оптимистларники, пессимистлар – шунчаки томошабин. Гап, оптимистлар қийинчилик нималигини билмаслигида эмас. Шунчаки уларга иштиёқ билан ишлаш ва ўсишга ҳаракат қилиш етишмайди".

Жампаоло "Торино"сида 18 учрашувдан кейин 13 очко бор эди, Никола билан – 12 турда 17 очко. 

Куни кеча "Кальяри" ўз ўйинини ўтказиб, "Торино"га яқинлашиб олганди, лекин "Рома" устидан қозонилган ғалабадан кейин "буқалар" йўқотилган очколар бўйича 13-ўринда.

Одатда бор эътибор топ жамоаларга қаратилади ва "Торино" каби клублар, қандай ўзгаришлар қилса ҳам одатда футбол жамоатчилиги нигоҳидан четда қолади. Бироқ "Торино" каби клубларда ҳам жуда қизиқ, мухлислик қилишга лойиқ вазиятлар рўй бериб туради. Назаримизда, аслида футбол шуниси билан ҳам қизиқ.   


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика