UZ

"Қироллик клуби" Неймарни қўлга киритиш учун Каземирони беришга тайёр Янгиликлар

"Қироллик клуби" Неймарни қўлга киритиш учун Каземирони беришга тайёр

"Реал" клуби ПСЖ ҳужумчиси Неймарни сотиб олиш учун бериладиган суммани қисқартириш мақсадида Каземирони беришга тайёрлиги маълум бўлди.

Бу ҳақда Marca нашри хабар берди. Мадридликлар Неймарнинг трансфер нархини пасайтириш йўлида шу вариантни танлашган. 

Аввалроқ, ПСЖ яхши таклиф бўлса, Неймарни сотишга тайёр эканлиги ҳақида маълумот берилганди. Жароҳатлар билан ўралашиб қолган Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ортда қолган мавсум 17 учрашувда 15 та гол урди ва 7 марта ассист муаллифига айланди. Унинг парижликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг