UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди Янгиликлар

Қирғизистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси "Сўғдиёна"га ўтди

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби ўз таркибига Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси Шерзот Шакировни қўшиб олди.

Футболчи "Сўғдиёна" билан 2+1 кўринишида тузилди. Бу ҳақда Қирғизистон ФФ расмий сайти хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Шакиров 2018 йилги мавсумни Қўчқор-Отанинг "Нефтчи" клуби сафида ўйнаб 28та ўйинда 7та гол урган ва чемпионатнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

“Жамоанинг Тошкентдаги йиғинига бориб қўшилган эдим, мураббийлар штаби билан танишдим, кейин жамоа билан. Бу ерда аҳил ва яхши коллектив бор экан, шу боис мослашиш у қадар қийин кечмади.

Айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаяпмиз. 6 февраль куни Сербиянинг “Бачка Паланка” клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнадик. Бу ўйинда 90 дақиқа ўйнадим. “Сўғдиёна”нинг янги мавсумдаги мақсади кучли олтиикка кириш. Ўзбекистон Суперлигасидаги рақобатга ҳисобга олсак бу жуда юқори мақсад. Асосий таркибнинг муқим аъзосига айланишга ва жамоа олдига қўйилган вазифани бажаришда ёрдам беришни хоҳлайман”, - дейди Шерзот Шакиров Қирғизистон ФФ расмий сайтига.

Маълумот учун
Шерзот Шакиров
Туғилган сана
: 18 ноябрь 1990 йил
Амплуаси: Ҳимоячи
Бўйи: 182 см
Сўнгги клуби: "Нефтчи" Қўчқор-ота (Қирғизистон)
Қирғизистон терма жамоасида: 14та ўйин


Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика