

Ушбу мусобақани ёритиш учун қитъадаги мамлакатлардан қатор журналистлар пойтахтимизга ташриф буюрди. Улардан бири қирғизистонлик Кудрет Тайчабаров мусобақа якунига етгач ўзининг фейсбукдаги саҳифаси орқали ўзбекистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
"Ўзбекистонлик мухлислар Қирғизистон терма жамоасини қўллаб-қувватлашгани мени жўшқинлантириб юборди. Қирғизистоннинг Ливан, Саудия Арабистони, Эрон, Япония ва Австралияга қарши ўйинларида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари "Қирғизистон!" дея бизнинг жамоамизни қўллаб туришди.
Раҳмат Ўзбекистон! Мен буни ҳеч қачон унутмайман", - деб ёзади қирғизистонлик журналист.




