UZ

Сўнгги янгиликлар

02:43Миллатлар лигаси. Франция меҳмонда Италияни мағлуб этди, Исроил Бельгиядан устун келди  6 02:16Қозоғистон терма жамоаси Черчесов қўл остида 0:15 тўплар нисбати билан Миллатлар лигаси антирекордини ўрнатди  0 01:29Кьеза қишда Италияга қайтиши мумкин?!  0 00:43Педро: "Рома"га мени Римнинг бош жамоаси бўлмиш "Лацио"га сотгани учун раҳмат"  0 00:00Миллатлар лигаси. Норвегия Қозоғистонни, Англия эса Ирландияни яксон қилди ва бошқа натижалар  22 23:26Александер-Арнольд "Реал" учун АПЛдаги энг юқори маошдан воз кечди  9 22:38Рамос "Реал"га қайтадими?  3 22:06Канте Ла Лига топ клубига ўтиши мумкин  3 20:55Неймар "Сантос" билан келишувга эришди ва "Ал Ҳилол" билан шартномани бекор қилишни муҳокама қилмоқда  3 20:28"Барселона" Шенсни билан шартномани узайтириши мумкин  7 19:57"Реал" агар Дэвисни харид қилса, Гутьерресни "Жирона"дан сотиб олмайди  0 19:25"Милан" "Реал" футболчисига қизиқмоқда  4 18:53Футзал. 2-турга старт берилди  1 18:16Кейн АПЛга кичик ўзгартириш киритиш кераклигини айтди  0 17:59Ямаль "Сельта"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаслиги мумкин  11

Қирғизистонлик Азамат Байматов Баҳрайннинг "Ал Риффа" клубига ўтди Янгиликлар

Қирғизистонлик Азамат Байматов Баҳрайннинг "Ал Риффа" клубига ўтди

Қирғизистон терма жамоаси ҳимоячиси ва сардори Азамат Байматов Баҳрайннинг «Ал Риффа» клуби билан 2 йиллик шартнома тузди.

2015 йилнинг сентябрь ойидан Байматов Баҳрайннинг «Ситра» клубида ўйнаб келаётганди. Қуйида Азамат Байматовнинг «Ал Риффа» футболчиси сифатидаги илк интервьюсини ўқинг:

– Умуман олганда “Ситра” варианти қаердан чиққанди? Бошқа таклифлар ҳам бормиди?
– Бунда Қирғизистон футбол Федерациясининг хизмати катта. Мураббийлар штаби, мухлислар ва жамоадошларимга ҳам раҳмат айтаман. Терма жамоадаги яхши ўйинлар туфайли нафақат мен Антон Землянухин, Валера Кичин ва бошқалар янги клублар билан шартнома тузишмоқда. Бунда Александр Сергеевич Крестининнинг ўрни беқиёс, у биринчи кунданоқ ишга бўлган муносабатимизни тубдан ўзгартирди. Иордания билан ўйиндан сўнг (0:0) менга Баҳрайн Премьер Лигасида ўйнадиган «Ситра» клубидан таклиф тушди. «Дордой» раҳбарияти ўшанда мени қўйиб юборганди, уларга раҳматайтаман.

Баҳрайнда мавсум тугагач, ўтган йилги чемпион «Муҳаррақ» ва «Ал Риффа» мен учун жиддий курашишди, бундан хурсанд бўлдим албатта. Бундан ташқари Мисрнинг «Исмоилия клуб»дан таклиф бўлди. Учта расмий таклиф бор эди. Йигитлар, оилам ва мураббий билан гаплашиб «Аль Риффа»ни танладим. Ўзимни айнан шу клубда кўрдим, уларга мен кўпроқ керакман. Жамоада бу мавсумда ҳимояда муаммолар бўлди. Улар билан 2 йиллик шартнома туздим. Насиб қилса кейинги йил Қирол кубоги ёки Gulf Cup (Arabian Gulf Cup) мусобақаларида ғолиб чиқмоқчиман. Бу йилги 4-ўрин Арабистон кубогида иштирок этишга имкон беради. Кейинги йил «Ал Риффа» етакчиси бўлишга ва чемпион бўлишга ҳаракат қиламан. Бир йилдан кейин эса ОФК кубогида қатнашмоқчиман.


– «Ситра»да тезда етакчи бўлиб олдингиз. Клубдошларингиз кетишингизга қандай муносабатда бўлишди?
– «Ситра»га келганимда фақат чемпион бўлиш учун келганимни айтгандим. Қирғизистон терма жамоаси сардори келаётганини билишарди. Шу боис мен ўзимнинг бор маҳоратимни кўрсатишим керак эди.

Деярли барча расмий ўйинларда қатнашган кам сонли футболчилардан бири бўлдим. Иккита учрашувда сариқ карточкаларим кўпайиб кетгани учун иштирок эта олмадим. 3та гол урганимдан кейин мураббий менга сардор бўлишни таклиф қилди, йигитлар унинг қарорини қўллаб қувватлашди.

4та голим ҳам жамоамга очко келтирганидан хурсандман.

«Ситра» раҳбарияти ва футболчилар менга миннатдорчилик билдиришди. Жамоа Премьер-Лигада қолиши керак эди. Биз бунга лойиқ эдик. Афсус бундай бўлмади. Аммо жамоа ёш, ҳали барчаси олдинда.

– Янги клубда қайси рақамда ўйнашингиз маълум бўлдими?
– Улар, 7 менинг севимли рақамим эканини билишади. Янги мавсум бошланишини кутамиз, 7 ёки 17-рақамда ўйнайман.


– «Ал Риффа» Баҳрайннинг етакчи клубларидан бири. «Ал Риффа» ўз олдига қандай мақсадлар қўймоқда?
– «Ал Риффа»дек катта клуб билан шартнома тузганимдан хурсандман. Бу жамоада Баҳрайн терма жамоасининг кўплаб аъзолари ўйнайди. Раҳбарият улар билан шартномани узайтирди. Ҳимоядаги муаммолар туфайли мени сотиб олишди. Менга катта ишонч билдирилганини билиб турибман. Клуб чемпион бўлмоқчи ва Кубокни қўлга киритмоқчи.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика