UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  1 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  0 19:39"Арсенал" кўрикка МЛСдан дарвозабонни таклиф қилди  0 19:17"Лейпциг" Хави Симонсни яна бир йил ўз сафида олиб қолмоқчи  0 18:54"Байер" ҳимоячиси "Бавария"га ўтиши мумкин  1 18:36Тиаго Силванинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  1 18:17Вирджил ван Дейк: "Эвертон"га қарши учрашувдагидек ўйин кўрсатсак, чемпион бўлолмаслигимиз аниқ"  5 17:55Анчелотти: "Барселона"да қолиш — Хави учун тўғри қарор"  15 17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  3 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  4 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  22 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  16 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   4 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10

"Қирғизистон ва Тожикистон билан ўйинлар, Марокаш йиғини, футзалга катта таъсир қилган омил". Даврон Чориев билан интервью Янгиликлар

"Қирғизистон ва Тожикистон билан ўйинлар, Марокаш йиғини, футзалга катта таъсир қилган омил". Даврон Чориев билан интервью

Ўзбекистон футзал терма жамоа жамоаси 23 мартдан 3 апрелга қадар Қувайт мамлакатида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик олиб бормоқда.

Мусобақага қадар пухта тайёргарлик кўриш мақсадида вакилларимиз бир қатор ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда. Хусусан шу ойнинг бошида Марокаш билан ўртоқлик учрашуви ўтказган футзалчиларимиз йиғиннинг навбатдаги қисмини пойтахтимизда давом эттиришди ҳамда Қирғизистон ва Тожикистон термалари билан ўзаро куч синашишди. Ортда қолган йиғин хусусида терма жамоамизнинг тажрибали ўйинчиси Даврон Чориевнинг фикрларига қулоқ тутдик.

-  Аввало Тошкентда ўтган йиғин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари билан кечган ўртоқлик учрашувларидан қандай хулосалар чиқарилди?

- Тошкентда ўтказган йиғин ва ташкил этилган ўртоқлик учрашувлари бизнинг фойдамизга хизмат қилди. Чунки мазкур ўйинларда ёш футзалчилар ҳам иштирок этишди. Ҳаммамиз учун катта тажриба бўлди деб ўйлайман. 

- Қирғизистон билан Олмалиқда ўтган биринчи ўртоқлик учрашувида нима учундир терма жамоамиз қийналгандек таассурот қолдирди. Хато ва камчиликлар кўринди...

- Нафақат Қирғизистон балки Тожикистон билан баҳсда ҳам хато ва камчиликларимиз борлиги сезилди. Менинг ўйлашимча таркибимизни кўпроқ ўзгартириб ўйнаганимиз сабаб бўлган бўлиши мумкин. Лекин бу ҳолат яхши. Боиси расмий учрашувларда жароҳатлар, турли вазиятлар юз берадиган бўлса таркибда ўзгариш қилишга эҳтиёж сезилади. 

- Билишимизга қараганда машғулотларда жисмоний юкламалар кўп берилаётган экан. Лекин Осиё чемпионатида бунинг самарасини кўрамиз деган умиддамиз. 2016 йил Хосе Мария Мендес мураббийлигида Тошкентдаги Осиё чемпионатида терма жамоамиз жисмоний жиҳатдан яхши ҳолатда бўлган эди...

- 2016 йилги Осиё чемпионатига адашмасам 8 ой тайёргарлик кўрган эдик. Кўп ўртоқлик ўйинларида иштирок этганмиз. Эрон, Қозоғистон, Испания, Португалия каби термалар билан беллашганмиз. Қисқа қилиб айтганда жаҳон даражасидаги термалар ўртоқлик учрашувида рақиблик қилган. Бу йил эса пандемия барча соҳалар қатори футзалга ҳам катта таъсир қилди. Аста-секинлик билан барчаси жойига тушади, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман.

- Эрон ҳақида гап борар экан октябрь ойида бу юрт футзал терма жамоаси билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказилди. Ҳар икки баҳсда ҳам футзалчиларимиз тенгма-тенг ҳаракат қилишди ва ютиш мумкинлигини ҳам исботлай олишди. Бу нарса ёш футзалчиларга ўз кучига бўлган ишончни ортишига ёрдам берадими?

- Эрон каби яхши савиядаги жамоаларга қарши тўп тепишнинг ижобий томонлари ҳам бор. Боиси бунда тажриба ва малака янада ортади. 

- Ҳар бир йиғинда янги номларни, ёш футзалчиларни учратмоқдамиз. Уларнинг терма жамоага ва ички муҳитга мослашиб кетиши қийин кечмаяптими? Мухлислар эса Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов каби номдор ўйинчиларга ўрганиб қолганди...

- Ёш футзалчилар тез чиқишиб кетишмоқда. Ички муҳитда эса муаммо йўқ деб бемалол айта оламан.

- Марокаш йиғини қайсидир маънода терма жамоамиз учун янгилик бўлди. Хўш, Марокаш билан ўйин жамоага нима берди?

- Ҳа, Африка қитъаси вакили биз учун ўзига хос янгилик эди. Марокаш терма жамоаси билан илк бор тўқнаш келдик. Рақиб кутилмаган ўйин услубида бизга қарши ўйнади, таркибидаги футболчилар ҳам юқори даражада асосан Европа клубларида тўп тепади. Бу эса албатта ўз сўзини айтди.      

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика