UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  14 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2

Қайтадан таъмирланаётган Тошкент футбол академиясидан фоторепортаж Янгиликлар

Қайтадан таъмирланаётган Тошкент футбол академиясидан фоторепортаж

12 октябрь куни Равшан Эрматов Тошкент шаҳридаги футбол академиясининг қурилиш-реконструкция ишларингнинг сифатини кўздан кечирди.

Масъуллар билан бўлган суҳбатда академиянинг қурилиш ишларини жадаллаштириш, сифатли футбол майдонларини барпо этиш, иншоотнинг ётоқхона ва ошхоналарини замон талабларига мос равишда жиҳозлаш, шунингдек, Европа академиялари каби барча талабларга жавоб берадиган шароитларни ташкиллаштириш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, Одил Аҳмедов ҳам ўзининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, лойиҳада эътиборга олиниши керак бўлган жиҳатлар юзасидан тавсияларини бериб ўтди.

Бундан ташқари, олдинда турган қурилишга оид вазифа ва лойиҳалар бўйича кўрсатмалар берилди.

«Championat.asia» нашри колумнисти Оғабек Самисов мазкур қурилиш жараёнлари ҳақида кўпроқ маълумот тўплаш учун Тошкент шаҳри футбол академиясига ташриф буюрди.

Бино «паспорти»га эътибор берилса қурилиш ишлари 15 апрель куни якунланиши кўрсатилган. Лойиҳага 16 млрд 700 млн сўм ажрилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Бино ҳақида

Қурилаётган бино 154 нафар ўқувчига мўлжалланган. Қўшимча равишда мусобақалар вақтида бошқа футбол академиялари келганда маълум муддат яшаш учун хоналар қурилади.

Академия тарбияланувчилари ўзлари истаган мактабга бориб, таълим олишлари мумкин. ТФАга яқин мактаблар ҳам мавжуд – 61- ва 227-мактабларда ўқувчилар ўз академияларига яқин ҳолда ўқишлари улар учун осон бўлади.

Бинонинг шакли квадрат. Уч қаватдан иборат бинони қуйидаги суратлар орқали кўрса бўлади.

Ўқувчилар учун дарс қилишга мўлжалланган хоналар, фаоллар зали ҳам қурилмоқда. Ҳозирги кундаги режага оид академия ичида мактаб ҳам бўлиши режалаштирилмоқда. Бироқ якуний натижа Вазирлар Маҳкамасининг қарорига боғлиқ.

Академия раҳбари Искандар Анарқулов “агар академияда мактаб бўлмаса, ўқувчилар учун қўшимча тўгараклар ўргатилади”.

Ҳозирги кунда намуна сифатида иккита хона тайёр ҳолатга келтириб қўйилган. Бино ичидаги йўлакларнинг деворларида ҳам футбол ҳиссини бериш учун турли суратлар чизилади.

Шунингдек, лойиҳа якунида бинонинг ичи қандай кўринишга эга бўлишини ҳам кўришингиз мумкин.

Квадрат шаклида қурилаётган бинонинг ички ҳовлисида ҳам иш жараёнлари кетмоқда.

Ушбу жойлар тўлиқ таъмирдан чиққач қандай ҳолатда бўлишни ТФА раҳбари бизга тақдим этган лойиҳа суратларидан кўриш мумкин.

Академия раҳбари Искандар Анарқуловнинг сўзларига кўра, декабрь-январь ойларига қадар бинони тўлиқ таъмирдан чиқарилиши режалаштирилган. Кейинги босқичда эса академия ҳудудини ободонлаштирилади.

Равшан Эрматов ташрифи давомида ҳар бир кийиниш хонасида алоҳида ювиниш хоналари бўлиши, ётоқхоналарнинг ранглари инсон кўзини чарчатмайдиган бўлиши каби тавсияларни берган. Бунга қадар лойиҳада марказлаштирилган ювиниш хоналари кўрсатилган бўлган. ЎФА 1-вице президентининг тавсияларидан сўнг ҳар бири кийиниш хонасига алоҳида ювиниш хоналари бўлади.

Академияда қурилаётган бинода кийиниш хоналари ҳам мавжуд бўлади. Бунда ёш спортчилар ўзларининг спорт анжомларини сақлашади. Майдон учун қуриладиган кийиниш хоналари эса мусобақалар вақтида жамоаларнинг майдонга тушиш олдидан ишлатилади.

Ҳозирги кундаги кийиниш хоналарининг ҳолати бўйича қуйида кўришингиз мумкин.

Майдон ҳақида

Академияда ҳозирги кунда битта майдон мавжуд. Лойиҳа тўлиқ якунлангач майдонлар сони учтага ошиши кутилмоқда.

Айни вақтдаги мавжуд сунъий қопламали майдон Осиё футбол конфедерацияси ҳамда ЎФА ҳамкорлиги остида қурилган. Майдон ўлчами – 105х65.

Ушбу майдон ёнида 90х45 табиий майдон бор, бироқ ушбу майдон ҳам қайтадан таъмирдан чиқадилади.

Шунингдек, яна битта сунъий қопламали майдон қурилади. Жами бўлиб апрель ойида қурилиши битказилиши режалаштирилган академияда учта майдон мавжуд бўлади.  

Лойиҳа тўлиқ қуриб битказилгандан сўнг унинг ташқи кўриниши қуйидаги ҳолатда бўлади.

Изоҳ: Биз Тошкент футбол академиясига 15 октябрь куни ташриф буюриб, ушбу маълумот ва суратларни олганмиз. Орадан қарийб 1 ой вақт ўтди ва табиийки ҳозирги кунга қадар анча ишлар бажарилган.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика