UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  0 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  0 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  9 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

Қатарнинг қолиб кетиши, Англиянинг оқсаши ва Япониянинг кутилмаган мағлубияти – ЖЧ 2-турининг асосий воқеликлари Янгиликлар

Қатарнинг қолиб кетиши, Англиянинг оқсаши ва Япониянинг кутилмаган мағлубияти – ЖЧ 2-турининг асосий воқеликлари

Жаҳон чемпионатининг 2-тур ўйинлари якунланди. Энди оралиқ натижаларни сарҳисоб қилиш ва ортда қолган ўйинларнинг асосий воқеликлари хусусида сўз юритиш мумкин.

Эроннинг ғалабаси

1-турдаги фиаскодан сўнг Эрон терма жамоаси ўз ҳолатини ўнглаб олиб, Уэльсга қарши ўйинда яхши ўйин кўрсатди. Эронликлар бу сафар мадҳияни куйлашди, бу жамоа руҳиятига таъсир қилган бўлиши мумкин. Карлуш Кейруш жамоаси уэльсликлардан яхшироқ кўринди, аммо узоқ вақт гол ура олишмади. Уэльс термаси дарвозабони Уэйн Ҳеннессининг четлатилиши ҳал қилувчи омил бўлиб хизмат қилди, шундан сўнг Эрон иккита гол урди. Шу тариқа, эронликлар гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолишди.



Қатарнинг қолиб кетиши

Қатар терма жамоаси турнир мезбони мақомига эга бўлганига қарамай, плей-оффга чиқа олмади. Сенегал билан ўйинда қатарликлар 1:3 ҳисобида мағлуб бўлишди ва шу орқали ЖЧ антирекордини ўрнатишди. Қатар гуруҳ босқичида иккита ўйинда мағлуб бўлган биринчи мезбон давлатга айланди. Қолаверса, мундиаллар тарихида иккинчи марта мезбон мамлакат плей-оффга чиқа олмади.


Англиянинг оқсаши

Эрон устидан ишончли ғалабадан сўнг Англия терма жамоаси турнир фаворити сифатида қайд этилди. Аммо британияликлар иккинчи турда АҚШни мағлуб эта олмади ва Гарет Саутгейт шогирдларида қандайдир устунлик бор эди деб бўлмайди. Ўйин нисбатан тенг курашларга бой ўтди ва дуранг натижа кузатилгани мантиқан тўғри. Энди Англия терма жамоасида Уэльс билан ўйинда хато қилишга ҳаққи йўқ. Агар англияликлар плей-офф йўлланмасини қўлга киритишни исташса, қандай қилиб бўлмасин уэльсликларни мағлуб этишлари шарт.


Саудия Арабистонининг мағлубияти

Саудия Арабистони кутилмаганда мағлуб бўлди. Аргентинага қарши ўйиндаги муваффақиятдан сўнг саудияликлар Польша билан ўйинда унчалик катта муаммога дуч келмаса керак деб ўйлашганди. Аввалига ростан шундай бўлди: Саудия Арабистони яхшироқ кўринди ва ўтказиб юборилган голдан кейин ҳам ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, бироқ Ал Довсарининг пенальтидан тепган тўпи Шенсни томонидан қайтарилди. Эҳтимол, саудияликлар Аргентина устидан қозонилган ғалабадан кейин бўшашган ёки ўзларига ҳаддан ташқари ишонгандир. Гарчи ўйинда Саудия Арабистони рақибга нисбатан яхшироқ кўринган бўлса-да, Польшани мағлуб эта олмади.


Левандовскининг ЖЧдаги илк голи

Роберт Левандовски Саудия Арабистони дарвозасига иккита тўпдан бирини киритди. Ажабланарлиси шундаки, бундай голеадор учун ЖЧлардаги биринчиси бўлди! Роберт учун жорий мундиаль иккинчиси, у Россияда бўлиб ўтган 2018 йилги мусобақада гол урмаганди.


Япониянинг кутилмаган мағлубияти

Мусобақанинг яна бир шов-шувли жамоаси биринчи турдаги муваффақиятини такрорлай олмади. Германияни мағлуб этган Япония Коста-Рика билан ўйинда қоқилди. Саудия Арабистони мисолида японияликлар ҳам рақибдан яхшироқ кўринишди, аммо улар дарвозани ишғол қила олишмади. Коста-рикаликлар барибир гол уришди – бу ўйин охирида содир бўлди. Ғалаба қозонган тақдирда Япония ЖЧнинг плей-офф босқичига чиқиши мумкин.


Бельгия термасининг муваффақиятсизлиги

Бельгияликларнинг олтин авлоди секин-аста ўтмишга айланиб бормоқда. Буни Бельгиянинг Марокаш билан ўйин натижаси исботлади. Жамоага шунчаки етакчи етишмади. Азар ва де Брюйне майдонда бўлса-да, уларнинг ҳеч бири жамоани ортидан эргаштира олмади. Гуруҳдан чиқиш учун бельгияликлар сўнгги турда Хорватияни мағлуб этишлари керак. Бошқа вариант: хорватияликлар билан дуранг, бироқ Марокаш Канадага қониқарли ҳисобда имкониятни бой бериши шарти билан. Бундай ҳолда қўшимча кўрсаткичлар ҳисобга олинади.


Германия терма жамоаси гуруҳда сўнгги ўрин эгаси

Ушбу Жаҳон чемпионатида Германия терма жамоаси ҳам қоқилмоқда. Япония ва Испания терма жамоалари билан ўйинларда атиги бир очко жамғарган Ханси Флик шогирдлари айни дамда ўз гуруҳида охирги ўринда бормоқда. Энди немислар Коста-Рикани мағлуб этиб, Испаниянинг Япония устидан ғалаба қозонишини кутишлари керак. Акс ҳолда, Германия фиаскога дуч келади, яъни Жаҳон чемпионатида кетма-кет иккинчи марта гуруҳдан чиқа олмайди.


Голлар тўлқини

Иккинчи давранинг сўнгги кунида 14 та гол урилган бўлса, шундан 11 таси иккита ўйинга тўғри келди. Аввалига Камерун ва Сербия ҳақиқий триллер намойиш этишди, унда африкаликлар ҳисобни очишди, шундан сўнг европаликлар учта гол уришди. Сўнгра Камерун уч дақиқа ичида иккита гол уриб, ҳисобни дурангга олиб келди. Сербия ҳатто ғалаба қозониши мумкин эди, аммо бироз омад етишмади. Оловли дуранг – 3:3!

Кейинги ўйинда ҳам деярли шундай бўлди. Гана 2:0 ҳисобида олдинда бораётган эди, аммо Жанубий Корея иккинчи бўлим бошида ҳисобни тенглаштира олди. 68-дақиқада ганаликлар "Аякс" ҳужумчиси Муҳаммад Кудуснинг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Балки бу турнирдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлгандир.


Фаворитлар гуруҳдан чиқишди

Иккинчи тур якунларига кўра, плей-оффнинг илк иштирокчилари ҳам аниқланди – Франция, Бразилия ва Португалия. Улар иккитадан ғалабага эришиб, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал этишди.


Николай Егоричев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика