Қатардаги бинода аҳволи оғир деб айтилаётган Пеле расмини намойиш қилишди
04 дек 2022 12:06
Янгиликлар


Қатардаги бинода аҳволи оғир деб айтилаётган Пеле расмини намойиш қилишди
ЖЧ-2022 ташкилотчилари футбол қироли Пеленинг аҳволи ёмонлашгани борасидаги янгиликларга ўз реакциясини кўрсатишмоқда.
Дохадаги бинолардан бирига бразилияликнинг расми қўйилди. Ундан ташқари бошқа жойларда дронлар орқали ҳавода Пеленинг исми айлантирилиб, тезроқ соғайиб кетишини тилашди.
Олдинроқ Пеленинг ҳолати бирданига оғирлашгани ва унга тиббий муолажалар ҳам ёрдам бермаётгани айтилганди. Айни дамда унга паллиатив ёрдам кўрсатилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар
«Салом, жаноб Инфантино! Мен Ўзбекистонлик Азаматман. Қатардаги мундиалга термамиз чиқмаган эрса-да, жуда қизиқиш билан томоша қилишни ният қилгандик. Афсуски, юртимиздаги ток узилишлари сабаб кўп ўйинларни кўра олмаяпмиз.
Сизга бир таклифим бор, жаноб Инфантино. Жаҳон чемпионатининг гуруҳ баҳслари ўз якунига етди. Кейинги босқичдаги учрашувларни ёз фаслида ўтказсангиз. Сабаби ток ўчиши муносабати билан бири-биридан қизиқ учрашувларни кўра олмаймиз, шунга мажбурмиз. Ёз ойида эса бизда ток ўз нормасида берилади. Ўшанда биз ҳам миллионлар ўйинидан баҳраманд бўлармидик...
Мен аниқ биламанки, ҳудудимиздаги ток ўчишларини бартараф этишдан кўра, Қатардаги жаҳон чемпионатининг қолган қисмини ёз ойига кўчириш осонроқ. Ўйлаймизки, Ўзбекистон энергетика вазирлигидан фарқли равишда, футбол мухлисларини қадрлайсизлар.
???? 03.12.2022
???? 00:59»