UZ

Сўнгги янгиликлар

15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  0 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  0 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  2 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  17 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  10

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот Янгиликлар

Қатар Юлдузлар лигасидан ажобтовур тадқиқот

Мусулмон футболчилар мушак жароҳатидан нисбатан камроқ азият чекадилар.

Хўш, дин ва жароҳатнинг қандай алоқаси бор? Бугун сиз билан замонавий футболда энг кенг тарқалган ва деярли ҳар ҳафта у ёки бу футболчини сафдан чиқишга мажбур қиладиган жароҳат — хамстринг жароҳатлар гуруҳига кирувчи, орқа сон мушаклари шикастланишидир. Woods маълумотларига кўра, АПЛ вакилларининг мавсум давомида олган жароҳатлари умумий ҳажмидан 14 - 20 фоизини (бошқа ТОП-чемпионатлар рақамлари деярли бир хил) ва жароҳатдан тикланиш учун кетган вақт ўртача 21 кунни ташкил этган. Таҳлил натижаларига кўра, мавсум давомида АПЛнинг 93 футболчиси (бу ерда академия, ўринбосарлар жамоаси ва катталар жамоаси инобатга олинган) жароҳат олган ва уларнинг 20 нафари айнан шу муаммога дуч келган.

Лекин биз Ислом дини вакиллари кўпроқ бўлган лигаларга эътибор қаратсак-чи?

Яқинда Aspetar sportmedicine journal бир мақолани чоп этди. Унда айтилишича, Қатар Юлдузлар Лигасидаги жароҳатларнинг бор йўғи 7 - 9%и хамстринг гуруҳига тааллуқли. Яна бир муҳим жиҳат, шундай жароҳат туфайли сафдан чиққан футболчи майдонга қайтиши учун ўртача 14 кун зарур бўлган. Ислом дини вакиллари кўпчиликни ташкил этувчи чемпионатларга оид статистик маълумотларни, айниқса, жароҳатлар борасидаги информацияни тўлиқ ҳажмда тўплаш бироз мушкул вазифа албатта. Ва фақатгина бир чемпионат мисолидагина хулоса чиқариш бироз нотўғридек, лекин фарқ сезиларли.

Лекин бу ерда бир муҳим жиҳат борки, айнан у ўртадаги тафовутга сабаб бўлган бўлиши мумкин. Ва бу сабаб — эътиқод. Мусулмон оилаларда фарзандга ёшлигидан ҳаётий билим баробарида, диний таълим-тарбия ҳам бериб борилади. Бундай шароитда катта бўлган инсон кун давомида маълум вақтини эътиқоди, дин учун ажратади. Лекин бунинг спортдаги жароҳатларга қандай алоқаси бор, дейсизми? Барчаси бажариладиган ҳаракатларга боғлиқ. Мусулмон инсон бўғимларининг кундалик ишлаши нафақат руҳий, балки жисмоний саломатликка ҳам сабаб бўлади. Машҳур “скандинавияча” айланишда ҳам шунга ўхшаш ҳаракат бажарилади — айнан шу машқ мушакларни умумий чиниқтиришда ҳамда орқа сон мушаклари профилактикасида жуда фойдали ҳисобланади.

Дания Футбол Иттифоқи ўтказган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, профессионал футболчилар ичида бундай машқларни мунтазам бажарган спортчилар мушак жароҳатидан 70% камроқ азият чекар экан. Шундай экан, тахминимизча, эътиқод ва футболчиларнинг кундалик машғулотлари биргаликда мусулмон футболчилар сон мушакларидан камроқ жароҳат олишига сабаб бўлади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика