

Учрашувда ҳисобни мезбонлар ҳужумчиси Сардор Рашидов очганига қарамай, рақиблар Отман ал Яҳри ҳамда Аҳмед Алоэлдиннинг дубли билан устунликни ўз томонларига оғдиришди. Шу тариқа, «Қатар СК» навбатдаги турда ҳам муваффақиятсизликка учради. Жамоа мусобақа жадвалининг аутсайдерлар қаторида турибди.
Маълумот ўрнида, Рашидов баҳсни тўлиқ ўтказди.





