Қатар Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоасини таклиф қилди
11 июл 2013 18:00
Янгиликлар
Қатар Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоасини таклиф қилди
Агар Ўзбекистон U-17 ёшлар терма жамоаси Қатарда йиғин ўтказиш истагини билдирса, Қатар футбол федерацияси Ўзбекистон делегациясини қабул қилишга тайёр.
Қатар футбол уюшмаси президенти Ҳамад Халифа ал-Тани ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов номига мактуб йўллади. Мактубда, 18 июнь куни ЖЧ-2014 саралаши доирасидаги Ўзбекистон – Қатар учрашувига ташриф буюрган ҚФУ президентини илиқ кутиб олингани учун миннатдорчилик билдирилган.
Мактубда, шунингдек, ҚФУ икки томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистонннинг барча терма жамоаларига хизмат кўрсатишга тайёр эканлигини билдирган. «Қатар футбол уюшмаси Сизнинг терма жамоаларингиз йиғинларига мезбонлик қилиш учун тайёр», - дейилади мактубда.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 17 октябрь – 8 ноябрь кунлари БААда ташкил этиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Қатар иқлими БААникига яқин эканлиги ҳисобга олинса, ушбу мамлакатдаги йиғинлар Дилшод Нуралиев қўл остидаги терма жамоа учун фойдадан ҳоли бўлмаслиги аниқ.

Фикрлар