UZ

Сўнгги янгиликлар

19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  11 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  167 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  9

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Тошкентга келди Янгиликлар

Қатар футбол Ассоциацияси президенти Тошкентга келди

Бугун Қатар футбол ассоциацияси президенти Ҳамид бин Халифа бин Аҳмад Ал-Тани пойтахтимизга ташриф буюрди.

Фахрий меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида МОҚ президенти, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

Мартабали меҳмонни қарши олар экан Умид Аҳмаджонов Қатар футбол ассоциацияси президентини мамлакат терма жамоасининг Осиё Кубогидаги муваффақияти билан самимий муборакбод этди.

Қатар футболи сўнгги йилларда жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Буни терма жамоа жорий йилги Осиё Кубогида ғалаба қозонгани, 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишидан билиб олиш қийин эмас.

Маълумки, Ўзбекистон ва Қатар футбол ассоциациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида меморандум имзоланган. Ушбу ташриф давомида икки терма жамоанинг асосий ва турли ёш тоифалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари, ҳакамлар ва мураббийлар учун турли семинарлар ташкил қилиш борасида келишувлар амалга ошиши кутилмоқда.

Ҳар икки ассоциация раҳбарлари эртага МОФА (Марказий Осиё футбол ассоциацияси) нинг навбатдаги конгрессида иштирок этиш учун Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрига жўнаб кетишади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика