

"Бизда сентябрдаги ўйинларга тайёргарлик кўриш учун бир ой вақт бўлди. Футболчиларга қисқа таътил эълон қилдик, улар қайтишди. Эрон билан баҳсга тайёрланиш учун етарли вақт бўлди".
"Ҳозир бор эътиборим ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичи ўйинларига қаратилган. Доим учинчи босқич оғир ўтади. Бу босқични Эронга қарши баҳс билан бошлаймиз. Улар 2014 йил Бразилиядаги мундиалда иштирок этиб келишган. ЖЧ-2022 мезбони сифатида 2018 йилги мундиалга чиқсак ажойиб бўларди. Эронни ҳурмат қиламиз, лекин улардан қўрқмаймиз", - дейди уругвайлик мураббий Қатар футбол Ассоциацияси расмий сайтига.
Эслатиб ўтамиз, Қатар терма жамоаси 1 сентябрь куни Теҳронда Эрон меҳмони бўлади. 6 сентябрь куни ўз майдонида Ўзбекистон терма жамоасини қабул қилади.



