

Маълумотларга кўра римликлар 3 йиллик ҳамкорлик учун 40 млн евро олишади. Яна бонус пуллари ҳам бор. Qatar Airways “Рома” клубининг 90 йиллик тарихида еттинчи титул ҳомийга айланди. Бу жамоа тарихидаги энг катта шартнома ҳам ҳисобланади.
Бундан ташқари, “Рома” Nike компаниясидан йилига 5,4 миллион евро олишади. Hyundai компанияси эса 3 йил учун 10 миллион евро беради.



