UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39ОЧЛ. "Ал Айн" — "Ал Ҳилол" учрашуви сув тошқини туфайли қолдирилди  0 17:26"Барселона" – ПСЖ, "Боруссия Д" – "Атлетико" учрашувларини кимлар шарҳлаб боради?  6 17:02Ямаль — "Golden Boy-2024" рейтингида етакчи  1 16:40Пекин-2008. Вадим Абрамов бошқарган терма жамоа қандай қилиб Олимпиадага чиқа олмаганди?  3 16:20Ўзбекистон Малайзияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  1 16:11Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Арал" академия: Асосий таркиблар маълум  1 15:45Иброҳимҳалил Йўлдошев терма жамоамиз ихтиёрига келиб қўшилди  5 15:05Таиландга ҳам бир назар ташлаймиз: футзал бўйича Осиё Кубоги бошланмоқда!  3 14:45U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт"  3 14:32"Барселона"? Йўқ, мен ўсишни истайман"  6 14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  10 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  7 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  3 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  8

Қашшоқликдан муваффақият сари: ночор оилада улғайган машҳур топ-футболчилар Янгиликлар

Қашшоқликдан муваффақият сари: ночор оилада улғайган машҳур топ-футболчилар

Барчамиз ўйинчилар олаётган маошини муҳокама қилишни жуда яхши кўрамиз.

Бу ҳам етмагандек, оддий одамлар ойлиги ва уларнинг маоши ўртасидаги фарқни кўриб ёқамизни тишлаймиз. Аслида, улар бу борада айбдор эмас: уларга шунча берамиз дейишади ва улар ўша пулни олади. Аммо масаланинг яна бир томони, улар бу даражага эришгунича қанчадан-қанча оғир дамларни бошдан кечиргани, бугунги ҳашаматли ҳаёт ортида машаққатли меҳнат ётгани ҳақида баъзи танқидчилар ўйлаб ҳам кўрмайди. Келинг бугун камбағал оилада қийинчилик билан вояга етган таниқли ўйинчилар ҳақида суҳбатлашамиз.


1. Луис Суарес
"Атлетико"

Уругвайлик футболчи кўп фарзандли оилада улғайди (7 фарзанд, барчаси ўғил бола). Суареснинг уйи ёнида аёллар аҳлоқни тузатиш колонияси бор эди. Шу сабабли, болакай машиналар йўли юзида футбол ўйнашига тўғри келарди. Сальто диққатга сазовор бўлмаган ва сайёҳлар эътиборидан четдаги шаҳар эди.

Кейинчалик улар Монтевидеога кўчиб кетишди. Луис у ерда футбол билан шуғуллана бошлади. Аммо кўп ўтмай, ота-онаси ажрашиб кетди ва она фазандларини ёлғиз ўзи катта қила бошлади. Ўйинчининг онаси темир йўл станциясида фаррош бўлиб ишларди ва маошини келаси ойгача зўрға етказарди. Ўша вақтлар Суарес мамлакатнинг энг яхши клубларидан бири — "Насьональ" футбол клуби академиясига қабул қилинди. Суарес деярли барча стипендиясини онасига юборарди. У 17 ёшида шартнома имзолади ва биринчи жамоасида дебют қилди. Луиснинг айтишича, агар улар камбағал бўлишмаганида, ҳозир футболчи бўлмаган бўлар экан...


2. Алексис Санчес
"Интер"

Алексиснинг отаси аёли ва икки ўғлини ташлаб кетган экан. Оила ташвиши ёлғиз онанинг елкасида қолди ва у фарзандларини боқиш учун иложи борича кўпроқ ишларди: балиқ тутиб, уни сотарди ҳамда фаррош бўлиб ишларди. Алексис ҳам машиналарни ювиб, қўлидан келганча онасига ёрдам берарди.

Санчес муваффақиятга эришиши учун ягона имконияти футбол эди. Бир куни шаҳар мэри болакайнинг иқтидорини пайқаб, унга бутсалар совға қилди. Бир неча йил ичида Алексис Санчес ҳақида нафақат Чили, балки бутун Жанубий Америкаликлар хабар топди. Аввалига "Удинезе" билан битим тузди, кейин эса"Барселона" томон йўл олди.


3. Карлос Тевес
"Бока Хуниорс"

Карлос Тевес Аргентинанинг хавфли ҳудудларидан бири Фуэрте-Апаче районида туғилган. У ерда деярли ҳамма одам ё ўғри, ё қотил ёки гиёҳвандфуруш эди. Тевес болалигида ёлғиз ўзи кўчага чиқишга қўрқарди. Сабаби унинг айтишича, полиция ходимлари ҳар куни янги ўликларни олиб кетишар, турли қичқириқлар, отишма ва сиреналар товуши тинмаган экан. Уйига ёки синф хонасига исталган вақтда ўқ отишган эмиш. Тевеснинг отасини 23та ўқ билан отиб ўлдиришган экан.

Тевес синглиси билан холасиникига, бошқа районга кўчиб ўтади ва ўша ерда футбол ўйнашни бошлайди. Тевеснинг бўйни ва кўкрак томонидаги чандиғи ачинарли болалигидан хотира бўлиб қолган. У ўн ойлигида устига қайноқ сув тўкилиб кетиб, учинчи даражали куйиш бўлган ва икки ой мобайнида даволанган экан. Бугун Карлос ўз карьераси билан фахрланиши мумкин: бир неча бор АПЛ ва икки маротаба А Серия ғолиби ҳамда Аргентина термаси сафида бир нечта эсдалик медаллари соҳиби.


4. Лука Модрич
"Реал Мадрид"

90-йилларда Югославия ҳудудида уруш бўлган. Натижада бутун мамлакат икки қисмга бўлинган. Модричнинг оиласи маълум муддатга уйидан кетиши ва қочоқлар лагерида яшашига тўғри келган. Лука 10 ёшга тўлганида, уруш тугади ва болакай "Задар" жамоаси сафида тўп тепа бошлади.

Уруш тугагандан кейин ҳам тўқнашувлар бўлар, Модрич эса шундай шароитда ҳам шуғулланишига тўғри келарди. Баъзида жонини сақлаш учун машғулотнинг ўртасида яшириниб олишга мажбур эди. Модричнинг илк тўпи ғижимланган қоғозлардан думалоқ қилиб ясалиб, скотч билан ёпиштирилган "тўп" эди. Лука 16 ёшида Загреб "Динамо"си академиясига қабул қилинди. Кейинроқ эса "Тоттенхэм"га ўтди ва дунё миқёсидаги футболчига айланди.


5. Криштиану Роналду
"Ювентус"

Криштиану ҳам кўп болали оилада туғилди. Онаси ошпаз бўлиб ишларди. Отаси эса кўп ичгани туфайли ишдан бўшатиб юборилар ва касбини тез-тез ўзгартиришига тўғри келарди. Аммо Роналду отасини жуда ҳам яхши кўрарди. Криштиану ўқишни унча ёқтирмас, бўш вақтида тўп билан шуғулланишга ҳаракат қиларди.

Криштиану 14 ёшида ўқиши ёмонлиги туфайли мактабдан ҳайдалган, бироқ унга бунинг аҳамияти йўқ эди. Сабаби аллақачон "Спортинг" академиясига қабул қилинганди. Уйидан узоқда футбол билан шуғулланиш осон бўлмаган, болакай ота-онасини соғиниб кўп йиғларди, аммо ўзини қўлга олиб шуғулланишда давом этарди. Қийин дамларни бошидан ўтказган футболчи дўстлари билан кечки пайт Макдоналдсга борар ва бирор егулик беришларини сўрарди. Криштиану жамоадаги энг озғин бола эди, кечаси Макдоналдсда овқатланиши бироз бўлса-да масса йиғишига ёрдам берарди. Орадан кўп йиллар ўтди. Роналду уни бургерлар билан сийлаган ўша фастфуд ходимасини излади ва аёлни топиб, унга миннатдорчилик билдириш мақсадида кечки овқатга таклиф қилди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика