UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Қашқадарё футбол академияси иштирокида тадбирлар давом этади + ФОТО Янгиликлар

Қашқадарё футбол академияси иштирокида тадбирлар давом этади + ФОТО

8 декабрь - Конституция куни байрами муносабати билан жойларда байрам тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилоят болалар-ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари ва уларнинг устоз-мураббийлари иштирокида умумтаълим фанларидан таҳсил оладиган Қарши шаҳридаги 47-умумий ўрта таълим мактабида “Конститутция - бахтимиз, қомусимиз” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Эътиборлиси, мазкур тадбирга пухта тайёргарлик кўрган ўқувчилар саҳнада туриб, Констутицияда келтирилган моддаларни ёд олган олган ҳолда айтиб бериши, турли кўргазмали воситалар ёрдамида шарҳлаб бериши тадбирга йиғилганлар эътирофига сазовор бўлишди.

Шунингдек, академия ўқувчилари ва уларнинг устозлари ҳамда вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорлигида 3 декбрь - Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қарши шаҳридаги “Мурувват” интернат уйида бўлишиб, хайрия тадбири ўтказишди.

Хабарингиз бор, ҳар йили мамлакатимизда Халқаро ногиронлар куни кенг нишонланади. Мақсад, ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига кўмаклашиш сингари бир қатор хайрли ишларни амалга ошириш. 

Академиянинг ёш футболчилари, маъмурияти ҳамда футбол ассоциацияси вакиллари ташрифидан хурсанд бўлган “Мурувват” уйи тарбияланувчилари, айниқса, жажжи ўғил-қизлар бундайин илтифотдан мамнун эканликларини  кўрсангиз эди…

Ташриф сўнггида болажонларга совға-саломлар улашилди. 

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз          

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика