UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19"Барселона" ёш иқтидорли ҳимоячиси билан янги шартнома имзолайди  0 13:50Лаутаро Мартинес келажагини "Интер"да кўрмоқда  0 13:32Постекоглу "Тоттенхэм" камида уч нафар янги футболчи сотиб олишини истамоқда  1 13:17Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди  3 12:49Тошкентда ўтказилган "Воҳа дербиси"да "Насаф"нинг қўли баланд келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 12:36Ўзбекистон футзалининг энг яхшиларини тақдирлаш маросимига таклиф этамиз  0 12:24Баркли "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  0 11:59"Манчестер Юнайтед" Санчони 50 миллионга сотмоқчи  2 11:34"Байер" билан чемпион бўлган ҳимоячи "Бавария"га қайтади  2 10:39Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум ушбу натижага эришган энг ёш футболчига айланди  16 10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  3 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  13 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  22

Қаршининг “Севинч” профессионал футбол клуби ютуқлари Янгиликлар

Қаршининг “Севинч” профессионал футбол клуби ютуқлари

“Севинч” профессионал футбол клуби 2003 йили ташкил этилган. “Севинч” аёллар футболи бўйича мамлакатимизда тенгги йўқ, етакчи клуб ҳисобланади.
Халқаро майдонда эса мамлакатимизнинг муносиб вакили ҳисобланади.

“Севинч” шу пайтгача ўн карра Ўзбекистон чемпиони, саккиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳибасидир.

Айни пайтда амалдаги Ўзбекистон чемпиони ҳамдир.

“Севинч” нинг Ўзбекистон чемпионатида илк дебюти ҳам 2003 йили бўлиб ўтган, шу йили улар чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритишади ва бу шубҳасиз катта ютуқ эди. 2004 йили эса кумуш медалларни қўлга киритди.
Келгуси 2005 йилги чемпионатда эса “Севинч” ПФК ўз тарихида биринчи марта мамлакатимизнинг чемпионига айланишди ва олтин медалларга сазовор бўлишди.

2005 йил ҳам қизларимиз ҳаётида ўчмас из қолдирди десак муболаға бўлмайди, чунки шу йили “Севинч” жамоаси аёллар футбол жамоалари ўртасидаги мини-футбол бўйича чемпионатда ҳам чемпионликни, ҳам мамлакат кубогини қўлга киритишади ва мини-футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибида, Таиландда бўлиб утган Осиё ўйинларидаги мини-футбол бўйича мусобақаларда қатнашиб, ғалабага эришади.

2006 йили “Севинч” қизлари ўзларини мамлакатимизда етакчи футбол клуби эканлигини яна бир марта исботлашади. Улар мамлакат чемпиони бўлишиб, аёллар ўртасидаги мини-футбол бўйича ҳам чемпион бўлишган ва мамлакат кубоги соҳибаси ҳам бўлишган.

2007 ва 2008 йиллар мавсумида эса “Севинч” жамоаси ўзига хос рекорд ўрнатади яъни мамлакатимиздаги барча совринларни қўлга киритишган, шунингдек улар пляж футболи совринларига ҳам эгалик қилишган.

2009 йил айниқса “Севинч” қизлари учун совринлар йиғиш бўйича сермаҳсул бўлди. Қизларимиз бир қатор халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. Жумладан, Россияда ташкил этилган мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги “Истринская жемчужина” халқаро мусобақасида бош совринни. Иорданияда бўлиб ўтган мини футбол бўйича “Омон-76” кубоги мусобақаларида қатнашиб юртимизга ғалаба билан қайтиб келишади. Бундан ташқари худди шу йили, Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро “Karshi Cup-2009” турнирида рақибларига ҳеч қандай имкон қолдирмасдан бош совринни қўлга киритишади.

Ўша йили ички чемпионатимизда қизларимиз мамлакат кубогини қўлга киритиша олмаган лекин бунинг ўрнига, улар Болгарияда бўлиб ўтган яна бир нуфузли мусобақа – Европа Кубоги совринини қўлга киритишиб қайтишади, шундай қилиб, Ўзбекистонда аёллар футболи қай даражада ривожланаётганини исботлаб беришган.

2010 йили “Севинч” қизлари 2007 йилда қўлга киритган барча рекордларини такрорлашади яъни мамлакатимиздаги барча совринларни соҳибаларига айланишиб, Ўзбекистон терма жамоаси таркибида, БАА да ташкил этилган XIV Араб ўйинлари мусобақалари доирасидаги аёллар ўртасида бўлиб ўтган мини-футбол мусобақалари ғолиблигини ҳам нишонлашган.

2010 йил апрел ва сентябрь ойларида эса “Омон-76” ва “Karshi Cup-2010” халқаро турнирларининг кумуш медалига сазовор бўлишган. Футзал бўйича Европа кубоги мусобақаларида эса фахрли учинчи ўринни эгаллашиб, бронза медалини қўлга киритишган.

2011 йилдан кетма-кет ҳозиргача “Севинч” қизлари аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати шоҳсупасини ҳеч қайси жамоага бермай келмоқда.

Қизларимиз 2009 ва 2014 йиллардан ташқари саккиз марта аёллар ўртасидаги катта футболда Ўзбекистон Кубогини қулга киритишган.

Мамлакатимизда кейинги пайтларда соҳил футболи ҳам ривожлана бошланди. Ушбу футбол тури бўйича ҳам бизда 2007 йилдан қатор мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. “Севинч” қизлари ушбу футбол турида ҳам етакчилик ролини ўйнашмоқда. Улар 7 карра чемпионликни ва шунча Ўзбекистон Кубогини қўлга киритишган. Фақат ушбу футбол тури ўтган 2014 йилда ўтказилмади.

Албатта, бу ютуқларни қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Аввало юртимизда аёллар футболига бўлган катта эътибор ва ғамхўрлик, қолаверса клубда фаолият олиб бораётган жонкуяр инсонлар, уларнинг тинимсиз меҳнати юқорида тилга олинган марраларни эгаллашда катта омил бўлди.

Қизларимизнинг мамлакатимиз ва халқаро майдонлардаги ютуқларга эга бўлишида бош мураббий Хан Владислав Николаевич, катта мураббий Олег Қаҳҳоров, дарвозабонлар мураббийи Константин Смирнов, жамоа маъмури Дмитрий Коняров каби мутахасисларнинг катта меҳнати ва жонбозлиги бор.

Воҳамиз футбол мутахасисларидан бири Баҳром Норсафаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси асосини ташкил этувчи “Севинч” қизлари яқиндагина Осиё-2015 саралаш ўйинларида Баҳрайн термасини унинг майдонида ўтказилган икки ўйинда – 17:0 ва 5:0 ҳисоби билан мағлубиятга учратди ва Осиё чемпионатининг финал турнирида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Чемпионат сентябр ойида Хитойда ўтказилишидан хабарингиз бор. Хабарингиз бор, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасида ҳам қизларимиз доимо қатнашиб келишади.

“Севинч”нинг халқаро мусобақада ҳам мамлакатимизда ўтказилаётган футбол мусобақаларида ҳам муносиб иштирокида футбол соҳасининг тажрибали мутахасиси Хан Владислав Николаевичнинг жуда катта ҳиссаси бор. Владислав Николаевичнинг ўзбек футболидаги фаолияти ва ҳаёти ҳақида кейинги саҳифаларимизда бафуржа ёритишни режалаштирганмиз. Ушбу мутахасис айни кунларда ўз шогирдларини 17-25 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида давом эттириладиган аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича Ўзбекситон чемпионатининг 2-турига тайёрламоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур чемпионат 1-тури январь ойида Қарши шаҳрида ўтказилди. Владислав Хан шогирдлари мазкур турнинг барча учрашувларида ишончли ғалаба қозониб, мусобақа турнир жадвалида карвонбошилик қилишмоқда.

“Севинч” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика