UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Энцо Фернандес учун мавсум якунланди  0 17:09Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:55Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ"  9 16:28Футбол олами. 16:0, "Динамо" - "Насаф" 3:3 ва бошқа ўйинлар: Ўзбекистон кубоги 2-тури ҳақида батафсил   0 16:19Энди расман: Лапорта Хави янги мавсумда ҳам "Барселона"да қолишини маълум қилди  8 16:00"Челси"нинг икки футболчиси ёзда Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкин   3 15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  10 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  4 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  6 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  28 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  4 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   11 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  3

Қаршига чемпионлик қайтадими? Янгиликлар

Қаршига чемпионлик қайтадими?

Бугун аёллар футболига эътибор қаратамиз.

2022 йилда амалдаги чемпионнинг ишлари ўхшамаётган бўлса, "Бунёдкор-W" ҳозирча 2-поғонада турибди. "Севинч" эса 3 йиллик танаффусдан кейин яна тахтга қайтмоқчи. Қуйида шу ҳақда...

"Сўғдиёна-W" курашдан чиқдими?

Ўтган мавсум охирида "Олтин дубль" қайд этган Жиззах клуби айни пайтда мусобақа пешқадамидан 7 очко ортда қоляпти. Бу фарқ сўнгги 4 турда йўқотилган 6 балл туфайли катталашиб кетди. 

Жамоа мавсум якунида 1-ўринда бўлмаслигини йил аввалида ҳам тахмин қилиш мумкин эди. Чунки "Сўғёдиёна-W" етакчиларининг рақобатчи клублар сафига бориб қўшилиши "бўрилар" раҳбарияти жорий мавсумга жиддий қарамаётгани тўғрисида тасаввур пайдо қилди.

Шерали Бобоқулов шогирдларидан чемпионликни сақлаб қолиш учун кейин 5 ўйинда 7 очколик фарқни йўққа чиқариш талаб қилинади.

"Қалдирғочлар" бўш келмаяпти 

"Бунёдкор" қизларининг ҳозирги ҳолатига жамоа йигитлари ҳавас билан қараса, арзийди. Аммо кумуш медаллар Элмира Гулямовани қониқтирмаслиги аниқ. Унинг шогирдлари кеча "Металлург-W" дарвозасига жавобсиз 11та тўп киритишди.

"Бунёдкор-W" чемпион бўлишни истаса, қолган ўйинларнинг барчасини ютади ёки Қарши клубининг қоқилишини кутади.

Рекорд янгиланадими?

"Севинч" эса, ниҳоят, уйғонди. Йил бошида "Насаф"га қўшиб юборилган жамоа қизлари 11-турдан бери мусобақа карвонбошиси бўлиб турибди. Қашқадарёлик қизлар нафақат очко тўплаш, балки голеадорлик борасида ҳам бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлишяпти: 17 ўйинда 107 та гол.

"Севинч" тарихида фақат 2 бор бундан яхшироқ натижа қайд этилган: 2018 йил — 148, 2019 йил — 132 гол. Демак, бу йил аёллар футболидаги энг совриндор жамомизнинг сермаҳсуллик борасидаги шахсий рекорди янгиланиши мумкин.

"Навбаҳор-W"да пасайиш

Ўтган мавсумни жадвалнинг 2-қисмида етакчи сифатида якунлаган наманганлик қизлар бу йил энг ёмон натижани қайд этишяпти. Жамоа 17 ўйинда тўплаган 1 очкоси билан Олий лигада мутлақ аутсайдер бўлиб турибди. Ўз дарвозасидан нақ 91та тўп ўтказиб юборган "лочинлар" рақиб посбонларини атиги 4 марта ранжитишди. Бу кетишда "Навбаҳор" қизлари келаси мавсумни Биринчи лигада бошлаши ҳеч гап эмас.

Тўпурарлар пойгаси

Бу борадаги кураш 2 киши ўртасида кечмоқда. "Сўғдиёна-W" форварди Диёрахон Ҳабибуллаев ҳозирча чемпионатнинг энг яхши снайпери бўлиб турибди (31). Уни 29 та гол билан Нилуфар Қудратова ("Севинч") таъқиб қилиб келяпти.

МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ

Хуллас, Олий лигада шунақа гаплар. "Севинч" 3 йиллик танаффусдан кейин Қашқадарёга чемпионлик руҳини қайтариши мумкин. Айни пайтда "Насаф" ҳам Суперлигада карвонбошилик қиляпти. Сизнингча, олтин медаллар учун қайси жамоанинг имконияти юқорироқ?

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика