UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди"  3 13:45Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади  1 13:24Футзал. Ўзбекистон Австралияга қарши баҳсда оқ либосларда ҳаракат қилади  2 13:06Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  8 12:37Эшитдик-да! Ўзбекистон кубоги 2-турининг камида 4 та ўйинида VAR ишлайди  6 12:14"Милан» "Фулхэм" ҳимоячиси учун курашишга тайёр  3 11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  2 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  27 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  2 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  3 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  16 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  16 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0

Қаршидаги дуранг алдамчими ёхуд "Бунёдкор" - "Насаф" ўйини олдидан сўнгги сўз championat.asia сайти ходимларига Янгиликлар

Қаршидаги дуранг алдамчими ёхуд "Бунёдкор" - "Насаф" ўйини олдидан сўнгги сўз championat.asia сайти ходимларига

Суперлига еттинчи турнинг марказий тўқнашуви шубҳасиз "Бунёдкор" - "Насаф" ўртасидаги учрашув десак, муболаға бўлмайди.

Гарчи "Бунёдкор" жамоаси айни пайтда турнир жадвалида қуйидан ўрин олган бўлсада, бу ўйинга марказий мақомни беришимизга тўсқинлик қила олмайди. Бунинг ягона сабаби эса жамоаларнинг тенг кучга эга эканлиги ҳамда ўйин услуби жиҳатдан ўхшашлигидир. Шуниндек, икки клуб ҳам ўз академияларига мунтазам равишда эътибор қаратиб келишмоқда. Айни пайтда "Насаф"нинг ҳам, майдон эгалари таркибининг асосини ўз тарбияланувчилари ташкил қилади. Қаршиликларнинг сўнгги ўйинларда натижаларидаги устунлик ушбу учрашувга келиб ўз аҳамиятини йўқотади. Кубокдаги 1:1 ҳисоби ҳам алдамчи бўлиши мумкин. Икки жамоа ҳам бир-бирига қарши қандай ўйнаш кераклигини жуда яхши билади.

Эътиборлиси, "Бунёдкор" Суперлигада учта турдан буён рақибларини енга олмаяпти. Жамоа "Андижон"ни мағлуб этганидан кейин "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, охирги турда "Локомотив"га имконият бой берилди. Мезбонларда ноҳуш серияга чек қўйиш имконияти мавжуд. Лекин "қалдирғочлар" деярли барча ўйинларда илк дақиқаларни ёмон ўтказяпти. Агарда бугун илк дақиқаларда хатога йўл қўймаса ва дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолса ижобий натижага эриша олади. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда кўпроқ рақибларига муаммо туғдира оляпти.

"Насаф" дастлабки турда "Пахтакор"га мағлуб бўлганидан сўнг АГМК ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнади, кейин "Турон", "Қизилқум" ва "Сурхон" таслим этилди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари мазкур учрашувдан сўнг ОФК кубогига тайёргарликка эътибор қаратади. Қайсидир маънода "аждарлар"да босим бор, дея оламиз. Лекин меҳмонларнинг ажойиб ҳолатда ва спорт формасида эканлиги бугунги тўқнашувда асқотиши эҳтимоли катта.

 Демак, бизни олдинда қизиқарли ва кескин баҳс кутмоқда. Мухлисларни стадионга йўналтирган ҳолда ўйин бошланишига оз фурсатлар қолганида микрафонни сайтимиз ходимларига тутамиз.

Нарзулла Сайдуллаев (ортиқча таърифга хожат йўқ. Сайтимиз мотори) - Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида меҳмонларни фаворит деб ўйлайман. Учрашувда кўп гол кўрамиз деб умид қиламан. Якунда менимча "Насаф" ғалаба қозониб кетади. Сабаби жамоа айни пайтда ажойиб спорт формасида.

Фахриддин Рўзиев (сайтимизнинг энг ақлли ва камтар ходими) - "Насаф" мураббий фактори туфайли 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишини тахмин қиламан.

Шерзод Нурматов (Футбол ретро талқинда лойиҳасининг 100-сонини чиқариш арафасида турган ходимимиз) - Икки жамоа иштирокида чиройли футбол кўрамиз, деб ўйлайман. Жамоаларнинг охирги учрашувлардаги кўрсатаётган ўйинларидан келиб чиқсак "Насаф" пойтахтдан ғалаба билан қайтади. "Бунёдкор" ўз майдонида ўйнаётгани ҳисобига битта гол уриши мумкин. Тахминий ҳисоб 3:1, меҳмонлар фойдасига.

Жаҳонгир Файзуллаев ("Гуливернинг саёҳатлари" китобини ҳали ҳамон ўқиётган фотографимиз) - Қизиқарли ва чиройли ўйин бўлади. Ҳисоб қандай бўлади, билмайман. "Насаф" ғалабасини тахмин қиламан.

Стадионда кўришгунча азизлар!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика