UZ

Сўнгги янгиликлар

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими? Янгиликлар

Қарс икки қўлдан чиқади. Ҳакамлар қайтариладими?

Теглар :  Ҳакамлар
Айни пайтда Суперлигага тайёргарлик ўзининг бошланғич нуқтасида турибди. Биз уларга яна тўхталамиз. Ҳозир мавзу ҳакамлар ҳақида.

 2024 йилнинг август ойига келиб бир нечта тажрибали ва номдор ҳакамлар радарлардан йўқолиб қолди. Гарчи уларнинг айримлари халқаро майдонда фаолиятини давом эттирган бўлса ҳам. Мавсум якунида ЎзФҲМ матбуот хизмати кўриниш бермаётганлардан фақат Азиз Асимов борасида баёнот берди ва у ҳакамликдаги фаолиятини якунлади. Энг қизиғи рўйхатдаги ҳакамлар расман дисквалификация қилинмаган бўлсада, нима учундир ички чемпионатда августдан сўнг бирорта ўйинга тайинланмади. Лекин яқинда ФИФА томонидан 2025 йил учун халқаро майдонда ишлайдиган ҳакамларимиз рўйхати эълон қилинди. Қизиғи унда Фирдавс Норсафаров ва Акобирхўжа Шукуруллаев ҳам бор. Улар ўша "гуруҳ"нинг аъзолари ва охирги марта Суперлигада ўтган йил августда тайинлов олган. Суперлигада иш топилмаётган ҳакамларни ОЧЛ ва бошқа мусобақаларда кўришимиз мумкин. 

ЎзФҲМ нимани яширмоқда? Азиз Асимов, Фирдавс Норсафаров ва бошқа ҳакамлар қаерда? 

Хўш, агарда ҳакамлар хато қилгани учун "тозаланган" бўлса, демак, бу ишнинг бошқа иштирокчилари ҳам бўлиши керакку?! Адолатни таъминлаш учун ўша иккинчи томондаги шаҳс(лар), клубларимизга ҳам чора кўриш керакмасмиди? Фикримизча, мантиқан олиб қаралганда ҳам бу ерда фақат хато бир томондан ўтмаган бўлиши керак. Ўйлантирадигани шуки, маълум даражада тажрибага эга, Суперлиганинг қатор ўйинларида ишлаб улгурган ҳакамлар якунда "чопилишди". Битта ҳакамларни йўқ қилиб юбориш билан чемпионатни шунчаки идеал қилиб қўйиш қийин ва иложсиз иш ҳисобланади. Бу билан нимагадир шаъма қилмоқчи эмасман. Лекин ўрмонга ўт кетганида дарахтларни ўзи ёниб кетмайди. Азиз Асимов ЎзФҲМ директори бўлаётгани ҳақидаги хабарлар қўлоғимга чалинди. Суперлига ва турли даражадаги катта-кичик халқаро учрашувларда фаолият олиб борган Асимов ҳам юқоридаги "йўқолиб қолганлар"нинг орасида бўлганди. Бундан келиб чиқадики, маълум вақт ўйиндан четга чиққан ҳакамга энди каттароқ лавозим насиб қилди. Азиз Асимов яхши савиядаги ҳакам бўлган — бу факт. Аммо аввалига норасмий маълумотларга кўра, ўйинлардан четлатилган мутахассис ундан ҳам муҳимроқ ишга тайинланди. Истаймизми ёки йўқ, бу яна жавобсиз саволларни келтириб чиқаради. Айтмоқчи бўлганимиз, бу ерда муаммо фақатгина ҳакамларда бўлмаган ва бундан кейин ҳам ундай бўлмайди. "Қарс икки қўлдан чиқади", дейишади. Суперлигамиздаги муаммо фақатгина ҳакамлар билан боғлиқ эмас ва уни ҳал қилиш учун фақатгина рефериларни жазолаш нотўғри. Асимов бу ишга киришадиган бўлса, ватан йўлида астойдил қамишдан бел боғлаб ишласа бу фойдали бўлиши мумкин, чунки у ҳакамлар ичидаги барча майда деталларгача билади. У ҳаммани тўғри йўлга йўналтира олади. 

Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика