UZ

Сўнгги янгиликлар

12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  3 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  8 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0

Қандай қилиб катта клублар йиллар давомида қарздорликда яшайди ва нима учун уларга ҳеч нарса бўлмайди Янгиликлар

Қандай қилиб катта клублар йиллар давомида қарздорликда яшайди ва нима учун уларга ҳеч нарса бўлмайди

Футбол клублари қарздор бўлишдан манфаатдор. Бунинг сабаб нимада бўлиши мумкин? Бунга ойдинлик киритамиз.

Сиз доимий равишда қуйидаги янгиликларга дуч келасиз: "Барселона"нинг қарзи бир миллиард евродан ошди, Суперлиганинг барча таъсис клублари кимдандир қарздор, бир клубининг соф қарзи 157 фоизга ўсди ва бошқалар. Сизнингча, катта клублар трансферлар, стадионлар, маркетинг учун миллиардлар сарф қилаётгандек туюлади — бироқ айни пайтда улар арзимас қарздорлик билан яшашади. Сиз гувоҳи бўлган бундай янгиликлар нафақат спортда, балки йирик бизнесменлар, Apple ва ҳатто АҚШ ҳукуматида ҳам мавжуд.



Бу қандай юз бериши мумкин? Бой одамлар қаердан қарз олишади? Нега уларни ҳеч ким жазоламайди? Улар барча қарзларни дарҳол тўлаб қўйишлари мумкин эмасми? Бундай парадоксларни иқтисодиётнинг қайси механизмлари яратади? Бундай қарзлар оддий одамнинг қарзлари билан бир хилми?

Ушбу мақола барчаси тушунтириб беради.

Нима учун катта қарз ҳеч нарсани англатмайди?

Янги хабарчилар учун "Манчестер Юнайтед" ёки бошқа бирон бир клубнинг ярим миллиард қарздорлиги борлиги ҳақидаги хабарни аслига мувофиқ қабул қилмаслик керак. Агар бирон бир киши бундай миқдорда қарздор бўлса, унда коллекторлар дарҳол уни босиб олишади ва уни ҳамма нарсадан маҳрум қилишади. Аммо топ-клуб бу шахс ёки бир гуруҳ одамлар эмас, балки улкан корпорация ҳисобланади. Уларнинг қарзларни бекор қилиш қийин ва кераксиздир.



Биринчидан, қарз миқдори улар учун арзимас. Баъзи жамоалар учун миллиард евро ҳам қўрқинчли эмас. Ҳаммаси даромад ва жамғаришга боғлиқ. Клуб жамғарилган пул билан қарзни қоплай оладиган бўлса, бундай муаммосига дуч келмайди. Бу нафақат ҳамён ва сейфлардаги пул, балки банк ҳисобидаги ёки қимматли қоғозлардаги пул маблағлари бўлиб, уларни осонликча пулга айлантириш мумкин.

Баъзи молиявий бўлмаган активларни (футболчилар, ўқув базаси, клуб автобуси) сотиш билан ҳам қарздорликни қоплаш мумкин, аммо бу ҳолат рақобатдошликка жиддий таъсир қилади.

Иккинчидан, клублар назорат органлари ва кредит берувчи ташкилотларни келажакдаги даромаддан қарзларни қоплашларига ишонтиришлари мумкин. Бунда уларга Deloitte Football Money League (ишчилар сони бўйича дунёдаги энг йирик аудитор) ёки УЕФА клубларининг лицензиялаш мезонлари (йил охирида УЕФА томонидан тайёрланади) молиявий ҳисоботлари ёрдам беради. Агар қарз маблағлари эвазига бизнес юритишнинг фойдаси кредит олиш харажатларидан юқори бўлса, у ҳолда қарзнинг мавжудлиги оқилона ҳисобланади.

Аниқлик ва соддалаштириш учун механика қуйидагича тартибга солинган:

↓ МЮнинг ярим миллиард соф қарзи бор.

↓ Клуб ҳар йили даромад қилади.

↓ Тушумнинг бир қисмидан қарзни тўлайди.

Агар истаса, клуб қарзини тезда тўлаб қўяди. Аммо аста-секинлик билан қарзни камайтириш янада фойдали, чунки бу фойда ва даромадни кескин пасайишига олиб келмайди, шу билан бирга айни дамдаги сарф-харажат имкониятини сақлаб қолади.

Аммо бир нарсани тушуниш муҳим, бу имконият МЮ учун мумкин, аммо, масалан, Россиянинг "Тамбов" клуби учун учун эмас. Биринчисида ўзига хос бренд, ҳар йили катта даромад ва дунёдаги энг қиммат таркиблардан бири мавжуд. Агар бирон бир нарса нотўғри кетса, Рэшфорд, Фернандеш ёки Магуайрни сотиш эвазига бир мавсумда катта қарзни қоплаш мумкин. "Тамбов"да эса бундай имконият йўқ.

Нима учун банклар ва инвесторлар одатда клубларга кўп нарса беришади?

АПЛ ва Европа мусобақаларида муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳам МЮга қарз беришга бўлган ишонч ёмонлашмайди. Ҳатто кетма-кет бир неча мавсумдаги муваффақиятсизликлар ҳам ҳомийларни юзкўрмас қиёфага солмайди. Замонавий футболда спорт ютуқлари тобора орқага чекинмоқда ва ўз аҳамиятини йўқотмоқда. Клублар учун иқтисодий манфаатларга эътибор қаратиш долзарб бўлмоқда — йирик ҳомийлар билан шартномалар тузиш, қўшимча сармоялар олиш ва ҳк. "Манчестер Юнайтед" катта миқдордаги пулни олиши учун АПЛ чемпионлигига эмас, дунё бўйлаб 1,1 млрд мухлиси учун ўйнайди.



Албатта, ғалабалар ва мухлислар ўртасида боғлиқлик мавжуд, аммо ҳозирда тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқ. Шунинг учун, масалан, кўп йиллар давомида чемпионликни қўлга кирита олмаган "Арсенал" дунёда сенсаcицион триумфларга эга чиққан "Лестер"га қараганда анча машҳурроқ.

Барқарорлик бошқа томондан ҳам муҳимдир. "Манчестер Юнайтед" билан ҳамкорлик қилишни режалаштирганлар жуда яхши билишади: аниқ натижа кўрсата оладиган, синалган, ишончли бренд. Клуб Премьер-лигада ўйнайди (ва ундан тушиб кетиши эҳтимолидан йироқ), кўпинча Еврокубокларда иштирок этади, миллиардлаб евроси бор ҳомийлар ва активларнинг катта портфелига эга.

Келинг, "Тамбов"га назар ташлайлик: ҳукумат томонидан молиялаштириш масаласидаги ноаниқлик, арзон нархдаги ўйинчилар, уй аренасининг йўқлиги ва бошқалар. Албатта, оддий инвестор футболга киришга қарор қилса, "Манчестер Юнайтед" ўрнига "Тамбов"ни танламайди. Чунки бу ерда жуда катта таваккал ва хавф мавжуд.



Кундалик масалада МЮ ва "Тамбов" ўртасидаги фарқ валюталар орқали яхши тушунтирилган. Бир томондан, доллар — асосий захира валютаси (давлатлар шу валютада ҳисоб-китоб қилади ва бошқа сабаблар) ҳисобланади ва барқарор ишланган АҚШ валюта тизими мавжуд. Ушбу тизим собиқ президент Трамп томонидан бошқарилган тақдирда ҳам ўзгармади — тизим шунчаки қудратлики, унинг нуфузи янада ошди. Бошқа томонданда рубль мавжуд, унинг курси нефть нархлари ва мамлакатдаги мавжуд вазиятга боғлиқ. Кўриниб турибдики, узоқ муддат давомида даромадни сақлаш учун инвесторлар қайси танловни амалга оширишлари аниқ. Худди "Манчестер Юнайтед" ва "Тамбов" ўртасидаги танлов сингари.

Нима учун клублар қарз олади ва нега ҳатто УЕФА ҳам бунга аҳамият бермайди?

"Манчестер Юнайтед"нинг қарзи кўп, аммо айни пайтда инглиз футболида қарз айланмаси "қизил иблислар"никидан ҳам кўпроқ бўлган клуб мавжуд. Бу — Тоттенхем, унинг умумий қарздорлиги 831 миллион фунтни ташкил қилади. Ҳа, "Тоттенхем"нинг статуси "Манчестер Юнайтед"никидан анча паст. Аммо бу унинг кредит олишига катта тўсқинлик қилмайди.



Биринчидан, қарзлар қандай ўсиб боргани аниқ — клуб янги стадионга эга бўлди. Иккинчидан, томошабинлар трибунага қайтганида ушбу янги стадиондан олинадиган даромад "Тоттенхем"ни ҳолатини яхшилайди. "Тоттенхем"нинг янги майдони аввалги "Уайт Харт Лейн" стадионидан деярли икки баравар катта (62 минг томошабинга мўлжалланган) ва унинг даромади, ҳатто 2020 йилги пандемия даврида ҳам 105 миллион еврони ташкил этди ва бу 2019 йилга нисбатан 15 миллион еврога кўп дегани. "Тоттенхем"нинг тижорат даромадлари ҳам ошди (183 миллион евро) ва бу ҳам жамоага кредит тақдим этувчилар билан муносабатларда ўзларини ишончли ҳис қилишларига имкон беради.

Қизиғи шундаки, "Арсенал" қарздорлигининг сабаби ҳам стадион билан боғлиқ. "Тоттенхем" бир неча йил олдин кўчиб ўтган бўлса-да, "Арсенал" бундан ўн беш йил олдинги сармояларни ҳали қопламайди. Стадион деярли 400 миллион фунтга баҳоланган эди ва клуб бу харажатларни 14 йил ичида қоплашни режалаштирганди. Бироқ бу амалга ошмади, шунинг учун қарзни узоқ муддатли 25 йиллик облигациялар билан қайта молиялаштириш керак бўлди.

Айтганча, "Ливерпул"нинг қарзи (129 миллион фунт) ҳам стадион билан боғлиқ. 60 миллион фунт "Энфилд"ни реконструкция қилиш ва аренани 61 минг томошабингача кенгайтиришга сарфланади. Клуб бу пулни дарҳол топиши мумкин эди — замонавий бозорда бу "Ливерпуль" ҳар йили сотиб оладиган битта юлдуз футболчи нархига тўғри келади. Аммо клуб режалаштирилган даромаддан воз кечишни истамайди — шу сабабли, албатта, стадионни кенгайтириш учун кредитга пул керак бўлади ва уни кенгайтиришдан тушадиган даромаднинг келажакдаги ўсиши билан қарзларни қоплайди.

"Челси" (47 миллион кредит) ва "Манчестер Сити" (65 млн) кредитдан фойдаланиш бўйича инглизларнинг топ-6 лигидан ўрин олган. Аммо Англиядаги энг бой клублар ҳам қарзсиз яшамайди.

Бу ерда яна бир бор таъкидлаш керакки, қарз олиш ҳар доим ҳам пул учун банкка бориш дегани эмас. Масалан, "Манчестер Сити"да барча қарзлар молиявий лизинг асосида амалга оширади — бу баъзи мулкларни узоқ муддатли ижарага олишдир. "Ман Сити" автобуслар ва бошқа транспорт воситаларига шундай эгалик қилса керак. "Челси"нинг қарзлари гуруҳнинг баъзи активларида тўпланиб бормоқда. Эҳтимол, булар стадион ва академия билан боғлиқдир.

Сўнгги ҳисоботларга кўра, "Манчестер Юнайтед"нинг қарзи ярим миллиардни ташкил қилди. Унинг бундай даражада бўлишига Глазерлар оиласи сабаб бўлган. Дастлаб, Малкольм Глейзер МЮни ўз пулига сотиб олди, аксарият пулни кредитга олди. Битим тугаганидан бир йил ўтиб, 2006 йилда у клубни қайта молиялаштирди (эскисини қоплаш учун янги қарз олди), қарзнинг бир қисмини клубга ўтказди.

Агар биз бошқа қарзларни, масалан, ходимлар, солиқ идоралари, етказиб берувчилар ва бошқа кредит берувчилар олдидаги қарзларни ҳам ҳисобга олсак, Европа Суперлигасига аъзо бўлган 12 клубнинг умумий қарзи 7,4 миллиард фунт стерлингни ташкил этади.

Муҳим тушунтириш. Катта қарзга эга бўлган "Тоттенхем" Англиядаги энг катта пул захирасига эга — 226 миллион фунт. Бу шуни англатадики, лондонликлар ҳозирнинг ўзида даромади билан қарзининг тўртдан бир қисмини тўлаши мумкин. Масалан, "Манчестер Сити" ўз қарзларини тўлиқ тўлаши ва 65 миллион фунт стерлингни сақлаб қолиши мумкин.

УЕФА клубларнинг қарздорлиги билан қизиқмайди. Ташкилот соф қарз жами даромаднинг 100 фоизидан ошмаслигини, иш ҳақининг эса 70 фоизини ташкил этишини талаб қилади. Масалан, МЮ иккала талабни ҳам осонликча бажаради: унинг қарзи даромадга нисбати 0,9 фоизни ташкил этади, Европада бу кўрсаткич ўртача 1,5 фоизга тенг. 



Баъзи клублар УЕФА талабини бажармайдилар, аммо топ-5 лиганинг деярли барча вакиллари нормага амал қилади. Ҳисоб-китобларга кўра, немис клубларининг қарзи ўртача даромадининг атиги 7 фоизини, испанияликларда 22 фоизни, французларда 31 фоизни, инглизларда 45 фоизни, италияликларда 78 фоизни ташкил қилади.

Масалан, 2013 йилдан бери биринчи марта Чемпионлар Лигасига йўл олган "Милан"нинг соф қарзи умумий даромад нисбати 52% га, соф қарзининг иш ҳақи харажатларига нисбати 35% га тенг. Бу жамоани янада барқарорлигини таъминлайди, чунки узоқ вақт давомида илк марта "россонерлар" еврокубокда иштирок этади.

Аммо юқорида айтилганидек, МЮ ва бошқа гранд клублар учун спортдаги муваффақият унчалик муҳим эмас. Бу ерда ҳеч қандай қарама-қаршилик йўқ. Шунчаки "Милан"нинг барқарор бренди ва бироз жозибадор лигаси бор, шу боис улар мақомини сақлаб туриши учун еврокубоклар ва титуллар муҳим.

Тўсатдан барчага кредиторларга пул керак бўлиб қолса, нима бўлади?

Тахминий вазият: дунёдаги барча клубларнинг кредит берувчилари бир лаҳзада ўз пулларини қайтариб олиш учун келишади. Ўшанда ҳақиқий томоша бошланади.

Шунга ўхшаш ҳолат "Барселона"нинг 2019/20 йилги мавсум ҳисоботида рўй берган. Яъни, жамоанинг жорий қарзлари жорий активларидан ошиб кетган.

Базавий ҳисоблашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: 

активлар (даромад келтирувчи мол-мулк) пассивларга (қарзларга) тенг бўлиши керак (активларни шакллантириш манбалари);

қарзлар қисқа муддатли (жорий — 12 ой ичида қайтарилиши керак) ва узоқ муддатли ("Барселона"нинг ҳисоботлари терминологиясида унинг муддати бир йилдан ортиқ кўрсатилган) бўлиши керак.

"Барселона"нинг 2019/20 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботида активлар мажбуриятларга тенг, акс ҳолда ҳисоботлар шунчаки тасдиқланмайди.

Нима учун бу муҳим: агар унинг жорий мажбуриятлари жорий активлар билан қопланса, корхона ликвид ҳисобланади.

Тарих сиёсатидан ўхшашлик. 1965 йил Франция президенти Шарль де Голль Америка президенти Линдон Жонсонга 1,5 миллиард қоғоз долларини расмий равишда бир унция учун 35 доллар курси билан олтинга алмаштириши тўғрисида эълон қилди. Банкнота бўлган кема ва самолёт Америкага юборилади ва орқага қайтади. Бироздан сўнг, худди шундай, аммо катта ҳажмдаги талаблар билан немислар америкаликлар ҳузурига келишади. Кейин японлар, австралияликлар ва қолганлари. Уч йилдан кейин америкаликлар долларни олтинга алмаштиришни чеклайди. Уч йил ўтгач, Бреттон-Вудс конференциясида қабул қилинган конвертация бутунлай бекор қилинди, чунки АҚШнинг захира эквиваленти ўша пайтда атиги 10 миллиард долларни ташкил этарди. Талабларни амалга оширишнинг иложи йўқ эди.



Шарль де Голль доллар олтинга тенглаштириладиган тизимнинг бир томонлама эканлигини таъкидлади. Шунингдек, у 1976 йилда дунёдаги олтин стандартини бекор қилди — форум ўтказиладиган жой номи билан дунёда аталадиган у қабул қилган замонавий пул тизими пайдо бўлди.

Аммо "Барселона"га келсак, олтинни долларга айлантириш механизми унчалик муҳим эмас. Қисқа қилиб айтганда, клубга АҚШдаги сингари вазият таҳдид солмоқда, чунки барча сармоячилар мажбуриятларни бир вавтда талаб қилишган. "Барcелона" эса барча мажбуриятларни бир вақтнинг бажара олмайди. 

"Барселона"нинг қисқа ва узоқ муддатли қарз муаммосини янада чуқурроқ тушуниш учун оддий одам мисолида кўриб чиқамиз. Ҳафтанинг охиригача қўшнингиздан бир миллион сўм оласиз — бу қисқа муддатли қарз, беш йиллик автомобиль кредити эса узоқ муддатли қарз ҳисобланади. Қўшнингизга тўловни биринчи қайтариш муҳимроқ, чунки у бу мажбурият вақтида амалга оширилмаса, орага совуқчилик тушиши мумкин. 



Аммо қўшни билан ҳам, банк билан ҳам турли хил воситалар ёрдамида муаммони ҳал қилиш мумкин. Қарзни қайтариш муддатини кечиктиришни сўрашингиз мумкин. Автокредит учун қарзни қайта молиялаштиришга тўғри келади. Бу эски қарзни янги қарз маблағлари билан қоплаш имконини берадиган жараён. Ушбу ёндашув бир вақтнинг ўзида бир нечта афзалликларга эга: тўлаш муддати узайтирилади ва баъзида шартлар ижобий томонга ўзгаради (масалан, фоиз ставкаси ёки ойлик тўлов миқдори камаяди). Одамлар ва клублар (жумладан, "Барселона" ҳам) ҳозирда қарзларни тўлаш учун ва келажакда уларни бошқа манбалардан қоплаш учун шундай қилишади.

Нега клубларга Суперлига керак?

Топ-клублар учун Суперлига қарзларни қоплашнинг манбаларидан бири бўлиши мумкин.

Биринчидан, унинг 12 та таъсисчисининг умумий қарзи 6,5 миллиард еврони ташкил қилади.

Иккинчидан, ушбу клубларнинг трансфер қарзи 2,5 миллиард еврони ташкил қилди.

Учинчидан (энг муҳими), ушбу клубларнинг молиявий қарзларининг 95% и банкларга тегишли (3,8 млрд. евро), клуб эгалари эса атиги 5% (0,23) сармоя киритган. Яъни, бу қарзларни ҳеч ким ҳеч қачон кечиб юборилмайди — агар тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаса, фоизлар қўшиб ундирилади. Дастлабки +/- 300 миллион евролик тўлов кўплаб гранд жамоаларга қарзни сезиларли даражада камайтиришга ва коронавирус йилидаги йўқотишларни қоплашга ёрдам беради. Шу сабабли ҳам кўп йиллар давомида шунчаки гап-сўзлардан сўнг, Суперлигани бошлашга уриниш айнан бугунги кунда содир бўлди.

"Бавария" Суперлигага қўшилмади, сабаби уларда қарз муаммоси йўқ. Умуман олганда бу тўғри. Ҳисоботларда қарз кўрсаткичи 0 га тенг бўлган ва ҳатто "Альянц Арена" қурилиши режалаштирилганидан арзонроқ ва тезроқ содир бўлган. Суперлигага қаршилардан яна бири бўлган ПСЖда ҳам қарз муаммоси йўқ.

Шу билан бирга, мюнхенликлар ҳам, парижликлар ҳам доимий равишда ўз чемпионатларида унвонларни қўлга киритишади ва Чемпионлар Лигасида муваффақиятли ўйнашади. Улар умуман бошқача ёндашув билан бошқарилади, бу ерда қарз олиш эҳтиёжи пайдо бўлмайди. Иккаласида ҳам нисбатан мустаҳкам ва кучли таркиб, қатъий инфратузилма мавжуд ва ҳозирда катта маблағ сарфлашнинг ҳожати йўқ. Аммо, масалан, стадионни реконструкция қилиш ёки академияни қайта тиклаш керак бўлса, ўшанда бу масалани ўйлаб кўриши мумкин. 

Европа футболида қарздор бўлмаган бошқа клублар ҳам бор ("Фулхэм", "Бёрнли", "Наполи", "Кан" ва бошқалар), аммо статистик маълумотларга кўра қарздор клублар анча кам. Ва бу нормал ҳолат, чунки қарз маблағлари ўзингизникидан яхшироқ фойда беради.

Биринчидан, улар деярли чексиз миқдорда бўлиши ва узоқ вақт давомида жалб қилиниши мумкин.

Иккинчидан, қарз олувчиларга солиқ имтиёзларидан фойдаланишга рухсат беришади (имтиёз даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган базанинг камайиши билан боғлиқ).

Учинчидан, қарз олувчилар молиявий воситалар таъсиридан фойдаланиш имкониятига эга, яъни катта фойда олишади. Масалан, стадион қурилиши сармоялар ҳисобига амалга ошади, шунчаки клубнинг ўз маблағи билан буни амалга оширишнинг имкони йўқ.



Футбол ривожланиб ва бойиб бораверади ҳамда бу қарз механизмлари орқали амалга оширилади. Бу нормал ҳолат.

О. А. тайёрлади

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика