UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Ғиштдан дарвоза қуриб ўйнаган, "Атлетико" майдонида энг яхши футболчи деб топилган ҳамда Роналдудан жарима зарбаси тепишни ўрганган "Пахтакор"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  0 01:46Эшли Янг АПЛдан тушиб кетган жамоа учун тиббий кўрикдан ўтди  0 01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14

Қалдирғочлар парвози: "Бунёдкор" "Ал Шабаб"ни таслим этди Янгиликлар

Қалдирғочлар парвози: "Бунёдкор" "Ал Шабаб"ни таслим этди

Кеча Тошкентда "Бунёдкор" "Ал Шабаб"ни (БАА) мағлуб этиб, Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди.

"Бунёдкор" учун "Ал Шабаб" билан баҳс мавсумдаги биринчи расмий учрашув бўлди ва бу нарса ҳавотир учун биринчи сабаб бўлди. Амирликлар клуби эндигина мавсумнинг ярим учрашувларини ўтказиб бўлган эди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров тўп тепадиган клуб ўз чемпионатида 7-ўринни эгаллаб турибди ва сўнгги беш учрашувнинг фақатгина биттасида ғалаба қозонган.


Бу баҳсдан олдин ҳар иккала жамоада муаммолар туғилиши аниқ бўлган, аммо бу клублар учун ғалаба алоҳида аҳамият касб этар эди. "Бунёдкор" ғалаба қозонса ОФКда мамлакатимизга очко олиб берарди, "Ал Шабаб" зафар қучса инқирозли ўйинлардан чиқиб олиши тайин эди.

Учрашув бошланди. Шомуродов баҳснинг иккинчи дақиқасида ўз номига гол ёздириб қўйди. Ҳужум рақибнинг муваффақиятсиз тўп оширишидан бошланди ва Шакер Зуаги Ҳамдамов билан ажоийб комбинацияни бошлаб берди, Достоннинг оширмасидан сўнг Элдор зарба берди. Меҳмонлар ўтказиб юборилган голдан сўнг тезда ҳужумга ўтди ва хавфли имконият ярата олди. Энрике Луваннор ўнг қанот бўйлаб рейд уюштирди ва жарима майдончаси марказига тўпни ташлаб берди, аммо тўп унинг жамоадошларига бориб тушмади ва Зухуров ўз жамоасини хавфдан бартараф этди.

"Бунёдкор"нинг голидан сўнг эхтиёткор ўйин бошланди, 20 дақиқада эса мезбонлар тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунликка эриша олди. "Ал Шабаб" ўнг қанотдан жарима майдончасига киришга уринди, аммо энг яхши натижа бурчак тўпи бўлди.

Осмон очиқ, қуёш чарақлаб тургандек эди, аммо ҳаммаси бир лаҳзада ўзгарди. 35-дақиқада Комилов ва Ҳамдамов ажойиб ва тезкор қарши ҳужум ташкил этишди, Акром тўпни Шомуродовга жуда чиройли ташлаб берди ва Элдор дублга эришди.

Биринчи бўлим охирида "Бунёдкор" бироз чекинди, иккинчи бўлимда эса тезкор қарши ҳужумларга таяниб ўйнади. Ўйиннинг иккинчи қисмида мезбонларнинг энг хавфли ҳужуми Насимов Шомуродовга тўп ташлаб берган вазиятда бўлди. Илҳомнинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди. Меҳмонларнинг иккинчи бўлимдаги ягона хавфли ҳужуми Азиз Ҳайдаровнинг зарбаси билан бошланди, Зухуров қайтариб юборган тўпга Жуниньо зарба берди, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.


Баҳс давомида "Ал Шабаб"нинг ўйини қовушмади. Жисмоний чарчоқнинг сабаби жамоанинг омадсиз ўйинлари бўлиши мумкин. 

"Бунёдкор" рақиб хатоларидан унумли фойдаланиб жуда ажойиб ва сифатли ўйин намойиш этди. Биринчи навбатда қарши ҳужумлар фойда берди ва бу ғалабаго олиб келди. Сергей Лушан жамоасининг кейинги ўйинларини кузатиб борамиз. Ўтган мавсум ҳам "Ал Жазира" устидан қозонилган ғалаба билан бошланган эди, аммо гуруҳ босқичи "қалдирғочлар" учун муваффақиятсиз якунланди. Жамоамиз бунданда кучлироқ жамоаларга қарши қандай ўйин ўтказар экан?

Марат Аксанов


ОЧЛ. Плей-офф.

"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Шабаб" (БАА) 2:0 

Тошкент, "Бунёдкор" стадиони.

Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Жанубий Корея) 

Голлар: Элдор Шомуродов (2, 35)

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 3.Акрамжон Комилов, 7.Шакер Зуаги, 10.Элдор Шомуродов, 15.Жавлон Мирабдуллаев, 17.Достонбек Ҳамдамов (Сато Минори, 81), 19.Забиҳилло Ўринбоев (14.Баҳодир Насимов, 58), 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров (11.Шаҳзодбек Нурматов, 63), 71.Александар Алемпиевич

Захира: 45.Акбар Тўраев, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 11.Шаҳзодбек Нурматов, 14.Баҳодир Насимов

Бош мураббий: Сергей Лушан

"Ал Шабаб": 18. Салим Абдулла, 3. Муҳаммад Ал Шамири, 4.Муҳаммад Марзуқ, 7.Азиз Ҳайдаров, 10. Карлос Виллануэва (с), 11.Энрике Луваннор, 15. Довуд Ал Балуши (92. Ҳалифа Абдулла, 46), 22. Манеи Муҳаммад, 25. Маҳмуд Қосим, 26. Ҳассан Сафар, 99. Жуниньо (77.Рашид Ҳассан, 84).

Захира: 17. Ҳассан Ҳамза. 2. Исса Муҳаммад, 20. Носир Масуд, 30. Муҳаммад Жума, 70. Аҳмад Сулаймон, 77.Рашид Ҳассан, 92. Ҳалифа Абдулла. 

Бош мураббий: Каио Жуниор

Огоҳлантиришлар: Ал Шаммари (25), Ҳассан Сафар (60), Достонбек Ҳамдамов (68), Муҳаммад Марзуқ (88), Виллануэва (90)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика