«Қайрат» — «Пахтакор» учрашуви бекор қилинди

Narzulla Saydullayev
3 янв 2014, 09:33
11 январь куни БААда бўлиб ўтиши керак бўлган «Қайрат» ва «Пахтакор» ўртасидаги баҳс бекор қилинди.
«Пахтакор»нинг бир қатор ёшлари Уммондаги Осиё чемпионатига боришлари сабабли клуб БАА йиғинини бекор қилди.

«Пахтакор» январь ойи охирига қадар Тошкент ва Қибрайда машғулот ўтказади. Ёшлар қайтиб келишгач Туркияга учиб кетилади.

Шу тариқа қўшниларнинг яшил майдондаги учрашуви қолдирилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.kz