Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади
23 июн 16:27
Янгиликлар
Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидан сўнг елкасини операция қилишини тасдиқлади.
"Оғриқ унчалик кучли бўлмаган даражага етдим, аммо боғламни тақиб юришдан чарчадим. Кўп терлашим туфайли вазним кескин камаймоқда, шунинг учун турнирдан сўнг жарроҳлик амалиётини ўтказишга қарор қилдим. Мен узоқ кутдим ва сабрим тугаяпти, аммо физиотерапевтлар ва шифокорлар жуда зўр эди".
Беллингем Клублар ўртасидаги ЖЧ гуруҳ босқичида "Пачука"га қарши ўйинда (3:1) ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди. У бу баҳсда мкесикаликлар дарвозасига биринчи тўпни киритди.
Беллингем 2024/25 йилги мавсум 54 ўйинда 15 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар