Пьянич Роналду ва Месси ўртасидаги фарқни айтди

Eldor Akmurzayev
14 фев 2021, 19:55
“Барселона” хавбеки Миралем Пьянич “Ювентус”даги собиқ шериги Криштиану Роналдуни ҳозирги жамоадоши Лионель Месси билан солиштирди.

“Криштиану ўзининг барқарорлиги ва профессионаллиги билан эътиборни тортади. У ўз мақсадларига эришиш учун ҳаракат қилади – голлар, ғалабалар ва статистикага. Леонинг ўйини эса бу санъат асари, туғма истеъдод. Унинг ўйинлари кузатиш мароқли, бу сеҳргарлик. У “Барселона”да қолишини барча хоҳлайди”, дейди Миралем.

Месси жорий мавсум Ла Лигада 20 баҳсда қатнашиб, 15+2 натижага эришди. А Серияда 18 ўйинда майдонга тушган Роналду эса 16 та гол урди ва 2 пасни ўз ҳисобига ёздирди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Telefoot