Путин Қатарга Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказишни тилади
04 июн 2021 19:25
Янгиликлар
Путин Қатарга Жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказишни тилади
Россия Президенти Владимир Путин Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида сўзга чиқди. Ўз нутқи давомида Қатарга келаси йил футбол бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказишни тилади.
"Қатар футбол бўйича жаҳон чемпионатини муваффақиятли ўтказишига ишонаман", деди Путин.
Ўз навбатида Қатар амири шайх Тамим ибн Ҳамад ал Тани Россия 2018 йил жаҳон чемпионатига мезбонлик қилганида турнир савиясини юқори поғонага кўтарганини таъкидлади.
Айтиш жоизки, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ёзда эмас, балки ноябрь-декабрь ойларида бўлиб ўтади. Бунга сабаб, одатда, катта турнирлар ўтказиладиган июнь ва июль ойларида Қатарда ҳарорат ниҳоятда иссиқ бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
17:48
Мундиалга саноқли кунлар қолди: Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг гуруҳдошлари таркиби аниқ! 6
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар