Путин Инфантинони "Дўстлик" ордени билан тақдирлади

Alisher
23 май 2019, 16:53
Пайшанба куни Кремлда давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда Россия президенти Владимир Путин ФИФА президенти Жанни Инфантинони "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.

- Биз меҳмондўст, саҳоватли ва мулоқот учун очиқ мамлакатмиз. Биз дўстликни қадрлаймиз ва ушбу анъаналарни қўллаб-қувватлайдиган ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдирамиз. Турли соҳаларда тинчлик ва ҳамкорлик ғояларини тарғиб қиламиз, - дейди Путин. Улардан бири шубҳасиз, спортдир. Бизга берилган Жаҳон Чемпионатини узоқ вақт хотираларимизда ёрқин байрам сифатида эслаб юрамиз. Мен ушбу орзуни рўйобга чиқаришга ёрдам берган Россия фуқаролари, бизнинг хорижий ҳамкорларимиз ва биринчи навбатда, албатта жаноб ФИФА президенти Жанни Инфантинога миннатдорчилик изҳор этамиз.

Инфантино халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданиятларнинг яқинлашувидаги самарали ишлари учун мукофот билан тақдирланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›