

Футболчи жамоа бош мураббийи Хавининг ярим ҳимоядаги сўнгги танлови бўлса ҳам, Каталония клубида қолмоқчи.
41 ёшли мутахассис тайинланганидан кейин Пуч "Барса" сафида атиги 233 дақиқа ўтказди. Роналд Куман қўл остида эса 123 дақиқа. Испан Эрнесто Вальверде ва Кике Сетьен пайтида ҳам деярли ўйнамаган.
Бу вазиятга қарамай, 22 ёшли Пуч "Барса"дан кетиш ҳақида ўйламаяпти.



