ПСЖ президенти: «Молиявий фэйр-плейни бекор қилмасак инвесторлар футболга пул тикишмайди»

Narzulla Saydullayev
2 сен 2014, 19:59
ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи молиявий фэйр-плей ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Балки Мишель Платини Франция футболини ўлдирмоқчидир, аммо молиявий фэйр-плей адолатсиз.

Катта клублар катта, кичиклар кичик бўлиб қолаверадилар.

Биз қоидаларни ҳурмат қиламиз, аммо октябрь ойида УЕФА билан уни бироз ўзгартириш борасида гаплашиб оламиз.

Акс ҳолда инвесторлар футболга пул тикишни тўхтатишади. Улар Формула-1 каби спорт турларига эътибор қаратишади», – дейди Ал-Хелайфи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru