“ПСЖ” Пасторени “Интер”га ижарага беришга тайёр

27 дек 2013, 14:16
“ПСЖ” клуби ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе, “Интер” ўйинчисига айланиши мумкин, деб хабар беради La Gadzetta dello Sport.

“Интер” клуби президенти Эрик Тохир, “ПСЖ” президенти Нассер Аль-Хелайфи билан бўлган учрашувида бу ҳақда гаплашган.

Хабарларга қараганда, “ПСЖ” ҳужумчи Эсекиэль Лавессини “Интер”га 25 миллион еврога сотишга тайёр бўлган, бироқ “Интер” футболчи учун бундай нарх бера олмаслигини айтган.


Манба: sports.ru