ПСЖнинг яна 3 футболчисида коронавирус аниқланди. Улар орасида Икарди ҳам бор

4 сен 2020, 08:23
ПСЖ бу ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

ПСЖнинг ян 3 нафар футболчиси коронавирусга чалинди. “Барча футболчилар, мураббийлар штаби, ходимлар яқин кунлар ичида янги тест топширади”, — дейилади ПСЖ баёнотида.

Журналист Никола Скира маълумотларига кўра, Мауро Икарди ҳам зарарланганлар орасида бор. Қайд этиш жоиз, аввалроқ Неймар, Анхел ди Мария ҳамда Леандро Паредесларда ҳам инфекция аниқланганди.

Эндиликда ПСЖнинг 10 сентябрда “Ланс”га қарши ўтиши керак бўлган ўйини сўроқ остида қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/@PSG

Сўнгги янгиликлар

Барча ›