ПСЖ ёзда жамоадан кетмайдиган уч футболчини аниқлаб олди

Mirjalol Normatov
6 июн 2018, 21:59
ПСЖ УЕФАнинг жиддий таъқибларидан қутулиш ниятида.

“Le Parisien” хабарига кўра, жамоадагилар бир неча футболчилар билан хайрлашишга тайёр. Аммо Неймар, Килиан Мбаппе ва Эдинсон Кавани Париждан кетмайди. Клубдагилар ушбу футболчилар билан узоқ йиллар давомида ҳамкорлик қилмоқчи.

Яқин вақтлар ичида ПСЖни Адриан Рабьо ва Марко Верратти каби футболчилар тарк этиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le Parisien