ПСЖ Умтитининг соғлиғи сабабли уни сотиб олишдан бош тортди

Sherzod Nurmatov
17 сен 2020
"Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтити ПСЖга ўтмайди.

AS хабарига кўра, парижликлар 26 ёшли француз трансфери устида бош қотирган, аммо улар Умтитининг чап тиззасидаги сурункали муаммолар ва ўйинчининг хатти-ҳаракатлари туфайли каталонияликлар билан музокараларга киришишни исташмаган.

Умтитининг ўзи ҳам ушбу трансфер ойнасида "Барселона"дан кетмоқчи эмас. У ўтган мавсумда Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: AS