

RMC Sport нашрининг хабар қилишича, дарвозабон Франция клуби билан музокара олиб борган. Белгиялик футболчи жамоасини ўзгартиришга рози. Куртуанинг трансфер баҳоси ҳозирча маълум эмас. "Челси" Тибо Куртуа билан хайрлашишни истамаяпти. Клуб унинг ўрнига бошқа дарвозабон топа олмаслигидан қўрқмоқда.



