UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  2 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади” Янгиликлар

ПСЖ спорт директори Неймар ва Мбаппе ҳақида: “Тез орада ҳал қилувчи палла келади”

Парижликлар раҳбарияти вакили Леонардо жамоа етакчилари Неймар ва Килиан Мбаппенинг янги шартномалари ҳақида сўз очди.

“Килианга келсак, у ҳақидаги баъзи муҳокамалар мени ҳайратда қолдирди. Унинг ўз йўли бор. Унинг жамоадаги ўрни тобора муҳим бўлиб бормоқда. У аллақачон масъулиятни ўз қўлига олган, шунингдек, унда стабиллик ва аниқ фикр бор.

У билан гаплашмоқдамиз, узоқ музокараларни давом эттирмоқдамиз. Бизнинг позициямиз эса аниқ, нима исташимизни биламиз. Тез орада якуний қарор қабул қилинадиган палла келади. Музокараларнинг бошланиши ижобий натижага умид бермоқда.

Неймар билан ҳам суҳбатлашиб турибмиз. Биз тўғри йўлдамиз, аммо янги битим ҳали имзоланмади. У билан ишлаш жуда ёқимли. Мақсадимиз – тезроқ келишувга эришиш.

Шу каби ҳолат Анхель Ди Мария ва Хуан Бернатга ҳам тегишлидир. Юқоридаги футболчилар билан шартномаларни янгилаш ниятидамиз”, дейди спорт директори.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика