

22 ёшли франциялик футболчига ПСЖ клуби қизиқиш билдирмоқда. Париж гранди футболчи учун "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" клублари билан рақобат қилишга тайёр.
Эҳтимолий трансфер нархи 80 миллион еврога баҳоланмоқда. Кунде "Севилья"га 2019 йилнинг ёзида "Бордо"дан ўтган эди.
Жюль жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 18та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



