UZ

Сўнгги янгиликлар

07:15Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" "Тоттенхэм"ни, "Бавария" "Аталанта"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ҳолда кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилишди  40 02:50ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади  133 02:04Отабек Нарзуллаев: "Суперлига тезлигига тезроқ кўникишимиз керак"  0 01:32Акмал Рустамов: "Бешинчи ўриндан ҳам юқорида бўлмоқчимиз"  1 00:48БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ажман"ни мағлуб этиб, муҳим очколарни қўлга киритди  0 00:44Камолиддин Тожиев: "Йигитларни танимадим. Нима бўлганини билмайман..."  17 00:39ЕЧЛ. Дастлабки баҳсда "Галатасарой" ўз уйида "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 00:34Тимур Кападзе: "Пахтакор"ни ютиш ёқимли. Футболни қуришдан кўра, уни бузиш осонроқ"  12 00:21Исломбек Исмоилов: "Ҳар тур нохуш анъанага чек қўйяпмиз"  6 23:47"Ньюкасл" — "Барселона". Таркиблар маълум  20 23:45Суперлига. "Машъал" – "Қизилқум" 0:2  0 23:31Дориев Шимолий Македония миллий терма жамоасидан чақирув олди  5 23:14Самвел Бабаян: "Бугун "Нефтчи" тарихини ёзаётган футболчиларни бир пайтлар ўзим катта қилганман"  39 22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  153

ПСЖ Роналду учун "Реал"га 150 млн. евро тўламоқчи Янгиликлар

ПСЖ Роналду учун "Реал"га 150 млн. евро тўламоқчи

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини ПСЖда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, парижликлар "Қироллик клуби" раҳбарияти билан боғланишди ва футболчи учун 150 млн. евро тўлашга тайёр, бироқ Роналдунинг шартномасидаги товон пули 1 млрд. евро.

ПСЖ футболчининг ўзига ҳар йили 45 млн. евро ўтказиб беради. Бу трансфер амалга ошса, португалиялик форвард сайёрамизнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Бу маблағ Лионель Мессининг "Барселона"даги 40-50 млн. евролик маошига тенг.

ПСЖ раҳбарияти ҳужумда Мбаппе-Неймар-Роналду триосини яратмоқчи, аммо ушбу режага баъзи нарсалар ҳалал бериши мумкин.

Биринчидан, Мадрид клуби Роналдуни қўйиб юбормоқчи эмас. Иккинчидан, "Реал"нинг ўзи ПСЖдан Неймарни сотиб олиш ниятида ва агар португалиялик Париж жамоасига ўтадиган бўлса, "Қироллик клуби" бразилиялик форвар билан шартнома тузишга интилади.

Бундан ташқари, ПСЖнинг молиявий фэйр-плейга амал қилмагани туфайли УЕФА санкция қўллаши мумкин.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика