ПСЖ Рамосга 15 миллион евро маош беришга тайёр

25 янв 2021, 21:53
"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамосга қулай молиявий шароитларга эга меҳнат шартномаси таклиф қилмоқчи, дея хабар беради "Onda Cero".

Француз жамоаси 34 ёшли испаниялик ҳимоячига 15 миллион евро йиллик маош таклиф қилади ва 3 мавсумга мўлжалланган битим имзолашга уриниб кўради. "Реал" раҳбарияти жорий мавсум охирида эркин агентга айланадиган Серхио билан бундай шартнома тузишга тайёр эмас.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Onda Cero

Сўнгги янгиликлар

Барча ›