

Уругвайлик футболчи "Лион"га қарши ўйинда муҳим гол урди. Икарди эса декабрдан буён фақат биттагина гол урди. Уларнинг рақобати ҳақида ПСЖ бош мураббийи Томас Тухель фикр билдирди.
"Кавани машғулотларни кучайтирмоқда. Унинг тўлиқ қувват билан ишлаши жуда муҳим. Бизга унинг тажрибаси керак.
Икарди юқори сифатда ўйнамоқда. Ишонч голлар орқали келади, шундай экан у ҳам ишлашда давом этмоқда", - дейди Тухель.



