

Парижликлар Килиан Мбаппега янги шартнома таклиф қилишга тайёр. Шартнома 5 йилга тузилади ва футболчи йилига 32 миллион евро маош олади.
Олдинроқ маълум бўлганидек, ПСЖ Мбаппенинг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилиш учун ҳамма нарсага тайёр.
ПСЖ ёзда жамоани Неймар ҳам, Мбаппе ҳам тарк этишидан хавфсирайди. Бразилиялик футболчи ҳали ҳам "Барселона"га ўтиш ҳақида ўйлаб юрибди.
Килиан Мбаппенинг клуб билан тузган шартномаси эса 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



