ПСЖ мавсум бошидан бери Лига 1да ҳали мағлуб бўлмади. Бунақаси тарихда 3 бор содир бўлди

Aslanov Jasurbek
8 фев 2025, 12:38
ПСЖ Франция чемпионати доирасида "Монако"ни йирик (4:1) ҳисобда таслим қилди.

Парижликлар Лига 1нинг жорий мавсумида (21та баҳсда) ҳали мағлубиятга учрашмади. Бунақаси ПСЖ тарихида учинчи марта содир бўлиши. Аввалги бундай натижа 2015/16 ва 1985/86 мавсумларда содир бўлган.

ПСЖ жорий мавсум 16та ғалабага эришиб, 5та дуранг қайд этди ва энг яқин таъқибчиси "Марсель"дан 13 очкога ўзиб кетган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta