UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

ПСЖ "Лион" футболчиси бўйича музокаралар олиб бормоқда Янгиликлар

ПСЖ "Лион" футболчиси бўйича музокаралар олиб бормоқда

Париж клуби "Лион" футболчиси Райан Шерки трансфери борасида ҳаракатни бошлади.

Француз клуби жорий қишки трансферлар ойнасида "Вулверхэмптон"га ўтган Пабло Сарабиянинг ўрнини тўлдириш учун Лига 1 вакили "Лион"нинг ёш футболчиси Райан Шеркини муносиб кўрмоқда. Ўтган ҳафтада Сарабия кетганидан кейин Шерки ПСЖ учун устувор вазифага айланди. Жамоа бош мураббийи Кристоф Гальтье Сарабиянинг бошқа жамоага йўл олишидан кейин таркибга бошқа вингер олиб келишга умид қилаётганини билдирган эди.

ПСЖ тезда эҳтиёткорлик билан ҳаракат бошлади. Сўнгги бир неча кунда 19 ёшли ўйинчи учун музокаралар олиб борилди ва ҳатто дастлабки расмий таклиф ҳам юборилди. Шундан буён муҳокамалар давом этмоқда.

Шерки "Лион" билан 18 ойлик шартномага эга. Клуб академия маҳсулини сотиш ёки сотмаслик борасида аниқ қарорга кела олмаяпти. Бу жамоанинг ҳужумдаги имкониятларини қисқаришига олиб келади. Шеркининг ўзи ПСЖдан бўлаётган қизиқишдан бехабар. Лекин бу парижликларнинг ёш ҳужумчи учун биринчи марта "Лион" дарвозасини биринчи марта тақиллатишлари эмас. У биринчи профессионал шартномасини имзолаганида ПСЖ унга қизиқиш билдирган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика