ПСЖ Лапортанинг президент бўлганига қарамасдан Мессига қизиқишни йўқотмаган
10 мар 2021 10:33
Янгиликлар
ПСЖ Лапортанинг президент бўлганига қарамасдан Мессига қизиқишни йўқотмаган
ПСЖ раҳбарияти "Барселона" билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланадиган аргентиналик форвард Лионель Мессига ҳали ҳам қизиқмоқда.
Париж клуби Жоан Лапортанинг "кўк-анорранглилар" президенти этиб сайланганига қарамасдан, 33 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўради.
Раҳбар 33 ёшли ўйинчининг клубда қолиши учун барча ишлар қилинишини айтди. Шу билан бирга Месси билан "Ман Сити" ҳам шартнома имзолашни хоҳламоқда.
Лионель жорий мавсум 24та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 6та ассист қайд этди.
Фикрлар