

Парижликлар аргентиналиклик футболчи учун бонуслар билан биргаликда 55 миллион евро таклиф қилишди, аммо "Милан" клуби бонусларсиз 60 миллион еврога эга бўлмоқчи.
ПСЖ Мауро Икарди билан 4 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Ҳужумчининг маоши йилига 10 миллион еврони ташкил этади.
Париж клубида ижара асосида ўйнаётган ҳужумчининг тўлақонли трансфери борасидаги саволлар 31 майга қадар ҳал қилиниши керак.



