ПСЖ Икарди учун катта сумма тўлашга тайёр

Mirjalol Normatov
23 апр 2019, 20:59
ПСЖга "Интер" ҳужумчиси Мауро Икарди керак, деб хабар беради "Gazzetta dello Sport".

Унга кўра, Париж жамоаси 26 ёшли ҳужумчини ёзда кетиши мумкин бўлган Эдинсон Каванининг ўрнига олиб келишни режалаштирмоқда.

ПСЖ Икарди учун 70 миллион евродан воз кечишга тайёр турибди. Унинг "Интер" билан келишуви 2021 йилга қадар давом этади. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 32 ўйинда 16 гол киритди ва 4 ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›