UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди Янгиликлар

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди

Аввалроқ Роналду ҳам ушбу маҳсулот ўрнига оддий сув ичишни тавсия қилганди.

ПСЖнинг футбол бўйича янги маслаҳатчиси Луиш Кампуш клубдаги дастлабки йирик ҳаракатларидан бири сифатида жамоага овқатланиш бўйича мутахассисни ёллашга қарор қилди.

Эндиликда ўйинчиларга овқатланиш вақтида газли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.

Ажабланарлиси шундаки, Франциянинг амалдаги чемпионлари Coca Cola билан 2024 йилгача ҳомийлик шартномаси тузган.

ПСЖда янги мавсум бошланишидан олдин овқатланиш бўйича мутахассис йўқ эди, шу боис супер юлдузлар — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар эндиликда қатъий режимга амал қилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 доирасида Португалиянинг Венгрияга қарши ўйини олдидан Будапештда ОАВ билан интервью қилишидан аввал Coca Cola идишларини четга суриб, оддий сув ичишни тавсия қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика