UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  13 00:10АПЛ. "Ман Юнайтед" қолдирилган ўйинда "Шеффилд"ни синовдан ўтказмоқда (онлайн ҳисоб)  29 00:05АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  4 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  4 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  28 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди Янгиликлар

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди

Аввалроқ Роналду ҳам ушбу маҳсулот ўрнига оддий сув ичишни тавсия қилганди.

ПСЖнинг футбол бўйича янги маслаҳатчиси Луиш Кампуш клубдаги дастлабки йирик ҳаракатларидан бири сифатида жамоага овқатланиш бўйича мутахассисни ёллашга қарор қилди.

Эндиликда ўйинчиларга овқатланиш вақтида газли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.

Ажабланарлиси шундаки, Франциянинг амалдаги чемпионлари Coca Cola билан 2024 йилгача ҳомийлик шартномаси тузган.

ПСЖда янги мавсум бошланишидан олдин овқатланиш бўйича мутахассис йўқ эди, шу боис супер юлдузлар — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар эндиликда қатъий режимга амал қилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 доирасида Португалиянинг Венгрияга қарши ўйини олдидан Будапештда ОАВ билан интервью қилишидан аввал Coca Cola идишларини четга суриб, оддий сув ичишни тавсия қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика