UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  17 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди Янгиликлар

ПСЖ футболчиларига клуб ҳамкорлик қиладиган Coca Cola маҳсулотини ичиш тақиқланди

Аввалроқ Роналду ҳам ушбу маҳсулот ўрнига оддий сув ичишни тавсия қилганди.

ПСЖнинг футбол бўйича янги маслаҳатчиси Луиш Кампуш клубдаги дастлабки йирик ҳаракатларидан бири сифатида жамоага овқатланиш бўйича мутахассисни ёллашга қарор қилди.

Эндиликда ўйинчиларга овқатланиш вақтида газли ичимликлар истеъмол қилиш тақиқланади.

Ажабланарлиси шундаки, Франциянинг амалдаги чемпионлари Coca Cola билан 2024 йилгача ҳомийлик шартномаси тузган.

ПСЖда янги мавсум бошланишидан олдин овқатланиш бўйича мутахассис йўқ эди, шу боис супер юлдузлар — Лионель Месси, Килиан Мбаппе ва Неймар эндиликда қатъий режимга амал қилиши талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Евро-2020 доирасида Португалиянинг Венгрияга қарши ўйини олдидан Будапештда ОАВ билан интервью қилишидан аввал Coca Cola идишларини четга суриб, оддий сув ичишни тавсия қилганди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика