ПСЖ форварди "Атлетико"га ўтиши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 окт 2018
ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, уругвайлик форвард Париж клубидаги ўзининг ролидан мамнун эмас ва бошқа жамоага ўтиш ҳақида ўйлаб қолган. Каванига "Атлетико" устози Диего Коста қизиқиш билдирмоқда. Симеоне "матрасчилар" ҳужум чизиғида Кавани, Антуан Гризманн ва Диего Коста триоси ўйнашини хоҳлаяпти. Футболчининг нархи катталиги мадридликлар учун муаммо бўлиши мумкин. ПСЖ Кавани трансферидан камида 60 млн евро ишлаб олмоқчи.

Уругвайлик форвард ва ПСЖ ўртасидаги битим 2020 йилда якунига етади. Олдинроқ, футболчи хизматларига "Реал" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es